UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  2 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  48 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  13 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

“Оқ-тепа” Александр Мочинов билан дўстона хайрлашди Янгиликлар

“Оқ-тепа” Александр Мочинов билан дўстона хайрлашди

Бугун “Оқ-тепа” қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда клуб мутасадди раҳбарлари, футболчилар ва мураббийлар штабида фаолият кўрсатаётган инсонлар иштирок этди.

Сўзга чиққан бош мураббий Александр Мочинов йиғилганларга миннатдорчилик билдириб, ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқишини маълум қилди. Қолаверса, ёрдамчи мураббий Анатолий Курлаев ва маъмур Ботир Муродов ҳам истеъфога чиқди. Клубимиз раҳбарияти мураббийлар штабида фаолият кўрсатган бу инсонларнинг қарорларини ҳурмат қилган ҳолда, кейинги ишларига омад тилаб, дўстона хайрлашди.

Эслатиб ўтамиз, Александр Мочинов шу йилнинг 6 февраль санасида “Оқ-тепа” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Ёш мутахассис қўл остида жамоамиз Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида 13та учрашувда майдонга тушиб, рақиблардан бир ўйин кам ўтказган ҳолда турнир пешқадами бўлиб турибди. Қолаверса, “Оқ-тепа” Ўзбекистон Кубоги баҳсларида чорак финалга қадар етиб келди. Жамоамиз қайд этган бу натижа ўзбек футболи жамоатчилиги орасида эътироф этилди.

Бугундан бошлаб жамоани навбатдаги учрашувларга Фарҳод Абдурасулов тайёрлайди. Унга ёрдамчи мураббий Азиз Муҳамедов ёрдам беради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика