UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  8 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15

"Олмалиқ" 9 нафар футболчига жавоб берди, янги мавсумга тайёргарлик бошланди Янгиликлар

"Олмалиқ" 9 нафар футболчига жавоб берди, янги мавсумга тайёргарлик бошланди

2017 йилги мавсумнинг сўнгги учрашувидан кейин жамоа аъзолари қишки таътилга чиқишгани ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик.

Икки ҳафталик таътил бугун ўз якунига етди. 14 декабрдан жамоа навбатдаги 2018 йилги футбол мавсумига ўз тайёргарлигини бошлади. Жамоадаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, бир қатор футболчилар "Олмалиқ" билан хайрлашишди. Жамоа раҳбарияти дарвозабон Аброр Каримов, ҳимоячилар Вусал Магеррамов, Раҳматулло Бердимуродов, Ислом Иномов, Шавкат Муллажонов, ярим ҳимоячилар Шота Григалашвили, Фарҳод Мусабеков, Яҳё Рўзиевга "Олмалиқ"даги фаолияти учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

Дастлабки ўқув-машғулот йиғини 14-29 декабрь кунлари Тошкент вилояти тоғли ҳудудида жойлашган "Олтин олма" мажмуасида ташкиллаштирилади. Илк машғулотларда асосий таркибнинг қолган футболчилари ҳамда ўтган мавсумда ёшлар лигасида фаол бўлган бир қатор футболчилар иштирок этишади. Шу билан бир қаторда янги футболчиларнинг ҳам таркибга қўшилиши кутилмоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика