UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11FIFA рамзий терма жамоаси учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  0 15:58Зилзила туфайли Мексикадаги футбол учрашувлари муддати ўзгартирилди  5 15:49Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 15:37Футбол ҳаками четлаштирилди? Мен 10 йил олдин ҳам шунақасини кўргандим...  49 15:34"Ашхобод-2017". Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун Афғонистон билан ўйнайди   3 15:22Ашхобод-2017. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларидан LIVE  3 15:14"Реал"нинг "Бетис"га қарши қайдномаси эълон қилинди (фото)  13 14:40Nike Team vs Adidas Team. Қайси жамоа кучлироқ бўлади?  39 14:29Ҳакамликдан бутунлай четлатилган Рустам Бобомуродов: "Виждоним тоза, ўша вазиятда юз фоиз пенальти йўқ эди"  140 14:16"Бухоро"га қарши тайёргарлик давом этади   18 14:03"Барселона" "Эйбар"га қарши баҳсда махсус футболкаларда майдонга тушди (фото)  17 13:50МЮ «Рома»нинг 21 ёшли футболчисини кузатмоқда  1 13:30Карикатура. ПСЖ болалар боғчасига айланди  12 13:17Тайёрлов гуруҳлари. “Машъал” жамоаси ёш футболчилари сафарда ғалаба билан қайтишди  1 13:08«Барселона» – «Эйбар». «Камп Ноу»га 2011 йилдан буён энг кам одам келди  16

04 апр 15:32
Янгиликлар

Олий лига. Жамоангиз иштирокидаги ўйинни "Спорт" ТВда кўряпсизми?

Замонавий футболда телевидениенинг роли жуда катта. Агар ТВ бўлмаганида биз Мессини ҳам, Роналду ҳам танимасдик. Ўйинларидан бехабар қолиб кетаверардик.
Олий лига. Жамоангиз иштирокидаги ўйинни ТВда кўрдингизми?

Замонавий футболда телевидениенинг роли жуда катта. Агар ТВ бўлмаганида биз Мессини ҳам, Роналду ҳам танимасдик.  Ўйинларидан бехабар қолиб кетаверардик. Худди шунингдек, ўзбек футболи ривожида “Спорт” телеканалининг роли жуда муҳим аҳамият касб этади.

Шу ўринда ўзимга таъсир қилган кичик мисолни келтириб ўтсам. 1-турдаги “Бунёдкор” – “Қизилқум” баҳсини кўргач, менда навоийликлар посбони Артём Макосинга нисбатан қизиқиш пайдо бўлди ва “FIFA.uz”даги жамоам учун кейинги турда уни сотиб олдим. Бунгача жамоамдаги дарвозабон Александр Меленчук (“Сўғдиёна”) эди. Артём Макосиннинг ҳаракатлари маъқул келиб, унга нисбатан илиқ таассурот уйғонди. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, мен каби қайсидир футболчининг ўйинидан таъсирланган мухлислар қанчадан қанча...

Олий лигамизда 14та жамоа иштирок этяпти. Бу эса ҳар бир турда 7тадан ўйин бўлади дегани. Шу пайтгача 3та тур бўлиб ўтганини ҳисобга олсак, жами 21та учрашув ўтказилди. Ва шундан 7таси “Спорт” ТВ орқали тўлиқ эфирга узатилди. 14та ўйинни эса мухлислар кўргани йўқ. Дастлабки 3 тур якунларига кўра, 14та ўйиннинг турли сабаблар туфайли эфирга берилмаслиги бирмунча кўп дегани.

Энди рақамларга тўхталамиз. 1-турда 2та ўйин, 2-турда ҳам 2та беллашув “Спорт” телеканалида тўлиқ намойиш этилди. 3-турда эса 3та баҳс кўрсатилди. Мана шу жами еттита ўйиндан 3таси тўғридан тўғри эфирга узатилган бўлса, қолган тўрттаси ёзиб олинган ҳолда намойиш этилди. Томошабинлар шу вақтгача “Бунёдкор”, “Қизилқум”, “Олмалиқ”, “Металлург”, “Локомотив”, “Насаф”, “Сўғдиёна”, “Пахтакор” жамоаларини экран орқали кўришди. Аммо “Динамо”, “Навбаҳор”, “Машъал”, “Бухоро”, “Нефтчи” ва “Андижон”нинг ўйинини ҳозирча кўрганимиз йўқ. Албатта, бу жамоаларнинг қандай ўйин намойиш этаётгани ҳам кўпчиликни қизиқтирса керак.

“Спорт” телеканали ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда Тошкент ва Тошкент вилоятидаги ўйинларни намойиш этмоқда. Лекин бошқа вилоятларда бўлиб ўтаётган ўйинлар ҳозирча олиб берилмаяпти. Фақат “Футбол шарҳи”да қисқа кадрлар эфирга кетмоқда, холос. Яхшиям, шу кўрсатув бор, бўлмаса ҳатто голларни ҳам кўролмаган бўлардик.

Лекин бошқа жойлардаги ўйинларни олиб бермаётгани учун фақатгина “Спорт” ТВни танқид қила олмаймиз. Чунки олий лига аввало ПФЛнинг маҳсулоти, ПФЛ фақат ўйинларни юзаки ўтказиш билан эмас, балки унинг тарғиботи билан ҳам шуғулланиши шарт. Қарс икки қўлдан чиқади деганларидек, ПФЛ раҳбари билан “Спорт” ТВ директори бирор кунни белгилаб учрашсин, шу мавзуни муҳокама қилсин, зора бир иш чиқса. Биз эса истеъмолчимиз, бизга ўйинлар керак, шунга эҳтиёж сезяпмиз. ПФЛ ва ТВнинг иши эса одамлар эҳтиёжини қондириш ҳисобланади.

ПФЛ йил бошида ички тақвим тузаётганда ТВ билан маслаҳатлашиши, бир ёқадан бош чиқариб ишлаши керак бўлади. Лекин ҳозир ҳамма ўз билганча иш қиляпти. Бунинг натижасида одамларнинг футболга бўлган қизиқиши тушиб кетди. Ахир ўйинларни кўрмагандан кейин шу-да.
Шу ўринда олий лига баҳсларини камдан кам эфирга узатаётгани учун ҳадеб “Спорт” ТВни танқид қилиш фикридан йироқмиз. Негаки бу ерда ПФЛнинг ҳам айби бор. Сабаби ПФЛ ўз маҳсулотини ТВ орқали намойиш этишни эплолмаяпти. Ахир олий лига ўйинларининг ТВ орқали намойиш этилиши бир пайтнинг ўзида ПФЛнинг ҳам обрўси эмасми? Хуллас, шунақа гаплар...

Қуйида шу кунгача бўлиб ўтган 3та турдаги қайси ўйинлар ТВ орқали намойиш этилгани-ю, қайсилари кўрсатилмаганини келтириб ўтамиз. Навбатдаги 4-турда ҳам иккита ўйин эфирга узатилса керак: “Олмалиқ” – “Андижон” ва “Локомотив” – “Сўғдиёна” баҳслари. Қолган ўйинларнинг фақат голларини “Футбол шарҳи” орқали кўрамиз, шекилли.
 
1-тур
“Бунёдкор” – “Қизилқум” (тўғридан тўғри узатилди)
“Олмалиқ” – “Металлург” (ёзиб олинган ҳолда узатилди)

“Насаф” – “Динамо” (намойиш этилмади)
 “Бухоро” – “Нефтчи” (намойиш этилмади)
“Андижон” – “Пахтакор” (намойиш этилмади)
“Сўғдиёна” - “Машъал” (намойиш этилмади)
“Навбаҳор” – “Локомотив” (намойиш этилмади)

2-тур
“Локомотив” – “Насаф” (ёзиб олинган ҳолда узатилди)
“Олмалиқ” – “Сўғдиёна” (ёзиб олинган ҳолда узатилди)

“Қизилқум” – “Андижон” (намойиш этилмади)
“Бухоро” – “Навбаҳор” (намойиш этилмади)
“Динамо” – “Металлург” (намойиш этилмади)
“Машъал” – “Бунёдкор” (намойиш этилмади)
“Нефтчи” – “Пахтакор” (намойиш этилмади)

3-тур
“Бунёдкор” – “Олмалиқ” (тўғридан тўғри узатилди)
“Пахтакор” – “Қизилқум” (тўғридан тўғри узатилди)
“Металлург” – “Локомотив” (ёзиб олинган ҳолда узатилди)

“Насаф” – “Бухоро” (намойиш этилмади)
“Андижон” – “Машъал” (намойиш этилмади)
“Навбаҳор” – “Нефтчи” (намойиш этилмади)
“Сўғдиёна” – “Динамо” (намойиш этилмади)

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3 Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3
Испания чемионатининг 4-тури доирасида “Реал” футболчилари сафарда...  234
ЎФФ терма жамоага хориждан мураббий қидирмоқда ЎФФ терма жамоага хориждан мураббий қидирмоқда
12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол Федерациясига Умид Аҳмаджонов янги ...  175
Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати
Олий лиганинг 21-турида бўлиб ўтган "Бухоро" -...  145
"Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО
АПЛ 5-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" –...  144
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: