Олий лига-2014 якунлари. Футболчилари умуман қизил олмаган "Олмалиқ" ҳақида

Narzulla Saydullayev
4 дек 2014, 14:00
Ҳар куни олий лиганинг битта клубига аталган статистик кўрсаткчилар сайтимизда бериб борилмоқда.
"Пахтакор", “Андижон”, "Локомотив", "Сўғдиёна", "Насаф", "Бухоро", "Бунёдкор", "Қизилқум", "Машъал" ва "Динамо" клублари ҳақида маълумот бердик. Навбат ушбу мавсумда 6-ўринни олган "Олмалиқ" клубига етиб келди.
 
Игорь Шквирин бошчилигидаги жамоа ўтган мавсум 5-ўринни банд этганди, бу эса жамоа битта ўрин пастга тушди. Жамоа сафида 27 нафар футболчи майдонга тушди. Улардан олти нафари легионерлар. Дарко Станоевич, Санжар Шоаҳмедов ва Зоҳир Пиримов 24тадан ўйинда иштирок этиб жамоада энг кўп ўйнаган футболчиларга айланишди. 4тадан гол урган Шакер Зуаги, Диёр Туропов ҳамда Шерзод Ҳакимов жамоа тўпурари бўлишди.



Тунислик ярим ҳимоячи Шакер Зуаги 5 марта сариқ карточка олиб жамоада энг кўп огоҳлантирилган футболчи бўлди. "Олмалиқ" футболчилари умуман қизил карточка олмаган ягона жамоага айланди. Клуб худди 2012 йилда бўлгани каби 2014 йилда ҳам "Фейр Плей" совринига эга чиқади.  

Қуйида жамоа сафида майдонга тушган барча футболчиларнинг статистик кўрсаткчилари берилган.

ФутболчиАмп.Т.сана.ЎйинДақГолСКҚК
Станоевич ДаркоҲим4/12/1987242115000
Шоаҳмедов СанжарЯҳм9/23/1990241907340
Пиримов ЗоҳирЯҳм3/6/1990241608220
Жўрабоев ОбидҲим2/17/1986221906340
Зуаги ШакерЯҳм1/10/1985221765450
Абдураҳмонов ДостонЯҳм5/5/1990211579020
Яҳмвонов ЗафарҲуж2/19/1985211315310
Исроилов АзаматҲим10/29/1991211188200
Абибуллаев ДиляверЯҳм3/4/1987211058310
Туропов ДиёрЯҳм7/9/1994191254410
Ҳожиакбаров АбдуқаҳҳорҲим7/18/1989151257020
Муллажонов Шавкат*Ҳим1/18/1986131170030
Хонимқулов УмидДар8/17/1982131170000
Исоқжонов ИсломбекҲуж4/29/199312566200
Павленко Никита**Яҳм2/25/199412497010
Алемпиевич Александр*Яҳм7/25/198811864320
Ҳакимов Шерзод*Яҳм3/13/198711466440
Гоголь Евгений**Ҳим1/20/198610837020
Жиямуродов Жаҳонгир**Яҳм11/4/198710790000
Ортиқов Акмал**Дар1/30/19877630000
Жўраев СарваржонҲим12/23/19867585000
Шомуродов Мақсатмурот*Дар5/6/19846540010
Акрамов Иқбол*Яҳм10/10/19835238000
Ҳакимов Темур**Ҳуж8/23/1994498000
Франжич Петар**Ҳим4/7/19923166000
Кагиров ТимурҲим5/24/19853144000
Мирзаев ШарифҲуж3/6/1992127000

* - биринчи даврадан сўнг бошқа клубга ўтган
** - иккинчи даврада жамоага келган



"Олмалиқ" бу йил жами 33та гол урди ва 38та гол ўтказиб юборди. 5та ўйинда жамоа ўз дарвозасидан гол ўтказгани йўқ. 7та учрашувда олмалиқликларнинг ўзлари тўп кирита олишмади. "Олмалиқ" бу мавсум сафардаги ўйинларда ғалаба қозона олмаган учта жамоадан бирига айланди. "Металлург" ва "Андижон" ҳам сафарда уч очкога эга чиқа олишмади.

Қуйидаги жадвалда клубнинг бу мавсумдаги қайд этган натижалари келтирилган.

Ўйинлар26
Голлар33
Уйдаги голлар21 (63.64%)
Меҳмондаги голлар12 (36.36%)
Ўтказилган голлар38
Уйда ўтказилган голлар15 (39.47%)
Меҳмонда ўтказилган голлар23 (60.53%)
Ўртача гол1.27
Ўртача ўтказилган гол 1.46
Уйдаги очколар26/39 (66.67 %)
Меҳмондаги очколар5/39 (12.82 %)
Энг йирик ғалаба4:2 - "Сўғдиёна"
Энг йирик мағлубият0:3 - "Локомотив", "Пахтакор"
"Қуруқ" ўйинлар5 (19.23%)
Гол ура олмаган ўйинлар7 (26.92%)
Иродаги ғалаба2
Йирик ғалабалар0
Йирик мағлубиятлар2
Автогол (урилган/ўтказилган)0/1
Огоҳлантиришлар (ўртача)35 (1.35)
Четлатишлар (ўртача) 0 (0)
Майдонга тушганлар (легионер)27 (6)
Томошабинлар (жами/ўртача)127664 / 4910



Олмалиқликларнинг мавсумдаги ўртача ёши 26ни ташкил этди. Дарвозабон Умид Хонимқулов майдонга тушган энг кекса футболчи бўлди. Диёр Туропов майдонга тушган, гол урган ҳамда сариқ карточка олган энг ёш футболчи сифатида қайд этилди.

Кўрсаткич

ЁшФутболчи

Энг ёш гол урган

19,249Туропов Диёр

Энг кекса гол урган

29,300Зуаги Шакер

Энг ёш майдонга тушган

19,249Туропов Диёр

Энг кекса майдонга тушган

32,82Хонимқулов Умид

Энг ёш сариқ карточка олган

19,257Туропов Диёр

Энг кекса сариқ карточка олган

29,340Шомуродов Мақсатмурот


Сайтимиз ходимлари томонидан Шакер Зуагини "Олмалиқ”нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Исломбек Исоқжовни эса йил кашфиёти деб топдик.

Эртага "Металлург" клуби ҳақида мақола кутинг.
 

Нарзулла Сайдуллаев

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia