UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49Яқин ўтмиш юлдузларини ёдга оламиз №4 ФОТО  0 14:47Кико Зунига бойсунлик истеъдод эгасини "Барселона" академиясига тавсия қилади  3 14:47"Барселона" бир футболчидан қутилмоқчи  1 14:16Анчелотти: "Обамейянгни ҳурмат қиламан, аммо Левандовски - фантастик марказий ҳужумчи"  4 13:52Глик: "Монако" Чемпионлар лигаси финалига чиқа олади"  8 13:34Зидан "Депортиво" билан ўйин қайдномасига 19 футболчини киритди  13 13:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 13:02"Ал Аҳли" - "Локомотив". Мезбонлар сафида йўқотиш бор  10 12:50Olamsport: Истомин Барселонадаги турнирда ўйнади, Қаршидаги теннисчиларимиз чорак финалда ва бошқа хабарлар  0 12:43Венгер: "Арсенал" ва Алексиснинг нияти бир - шартномани узайтириш"  4 12:12Хамеснинг хотини: "Ҳеч нарса дея олмайман, аммо эрим "Реал"да қолмоқчи"  6 12:07ОЧЛ-2017. Бикмаев ва Алан - тўпурар  5 12:02Футзал. Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-20 - Тожикистон U-20 4:7  3 11:42"Тоттенхэм" Алдерверейлднинг маошини 2 баравар оширмоқчи  0 11:41Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди  63

15 мар 13:04
Янгиликлар

Олий лига-2014. 1-турда сенсация кўрамизми?

Бугундан орзиқиб кутилган навбатдаги миллий чемпионатимиз старт олади.
Бугуннинг ўзида олтита ўйин бўлиб ўтади. Аслида еттита бўлиши керак эди, бироқ Олмалиқда янги стадион очилиши муносабати билан “Олмалиқ” – “Металлург” баҳси эртага қолдирилган. Хўш, 1-турда сенсация, яъни кутилмаган натижа гувоҳи бўламизми? Қуйида ўйинларнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтамиз.

15 март (шанба)
16:30. “Бухоро” – “Нефтчи”

Ҳар икки жамоа мавсумни янги мураббий бошчилигида бошлайди. Ўйин “Вобкент”даги стадионда бўлиб ўтади. Баҳсни Валентин Коваленко бошқариб боради. Охирги марта ўтган йил “Бухоро” ўз майдонида кичик 1:0 ҳисобда ғалаба қозонган. Бу сафар эса “Нефтчи” ютиб кетиши мумкин.
Тахминий ҳисоб – 1:2

15:30. “Навбаҳор” – “Локомотив”
Бу иккала жамоа ҳам жорий чемпионатни янги мураббий бошчилигида бошлайди. Учрашув бош ҳаками – Ҳасан Рўзиев. Ўтган йил “Навбаҳор” ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган. Лекин бу сафар “Локо”нинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда.
Тахминий ҳисоб: 0:2

17:30. “Насаф” – “Динамо”
Бу жамоаларда бош мураббий ўзгаргани йўқ. Ўйинни Равшан Эрматов бошқаради. Ўтган йил “Насаф” ўз уйида “Динамо”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган. Бу гал ҳам қаршиликларнинг имконияти баланд бўлса керак.
Тахминий ҳисоб – 2:0

16:00. “Сўғдиёна” – “Машъал”
Ўйин Зоминдаги стадионда ўтказилади. Бош ҳакам – Владислав Цейтлин. Охирги марта 2011 йили “Сўғдиёна” ўз уйида “Машъал”га 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйган. Бу сафар томонлар дуранг қайд этишлари мумкин.
Тахминий ҳисоб – 1:1

17:00. “Бунёдкор” – “Қизилқум”
“Бунёдкор” стадиони майсаси ҳалиям тайёр бўлмагани учун ўйин “Пахтакор”да бўлиб ўтади. Бош ҳакам – Илгиз Танташев. Ўтган йил “Бунёдкор” Тошкентда рақибини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган. Бу гал ҳам “қалдирғочлар”нинг қўли баланд келиши мумкин.
Тахминий ҳисоб – 3:1

16:30. “Андижон” – “Пахтакор”

Андижонда жуда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Ҳар иккала жамоа учун янги мавсумдаги илк расмий ўйин бўлади. Ўйинни Олим Толибжонов бошқариб боради. 2012 йил Андижонда бўлиб ўтган баҳсда “Пахтакор” 4:2 ҳисобида ютиб кетган. Бу сафар ҳам омад тошкентликлар томонида бўлса керак.
Тахминий ҳисоб – 1:2

16 март (якшанба)
17:00. “Олмалиқ” – “Металлург”

Эртага Олмалиқда янги мавсум бошланади. Шу билан бирга янги қуриб битказилган стадионнинг очилиш маросими бўлиб ўтади. “Олмалиқ” ҳозир жуда кўтаринки кайфиятда. Учрашув бош ҳаками Темур Тўхтасинов. Ўтган йилги беллашувда “Олмалиқ” рақибдан 2:1 ҳисобида устун келганди. Бу йил ҳам дастлабки беллашувда Игорь Шквирин шогирдлари зафар қучишлари мумкин.
Тахминий ҳисоб: 2:0.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Эл-Классико"гача... "Эл-Классико"гача...
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда...  222
ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди
Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" -...  173
"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди
Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор"...  71
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: