Олий лига-2013. Фарруҳ Сайфиев 500-гол муаллифи

Narzulla Saydullayev
31 окт 2013, 15:13
Ўзбекистон олий лигасида 24-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ушбу турда мавсумдаги 500-гол урилди. Олий лига клублари ҳозирга қадар бўлиб ўтган 168та ўйинда жами 501та гол уришди.

Юбилей голнинг муаллифи "Насаф" ярим ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев бўлди. У 24-турда "Бухоро" дарвозасига 87-дақиқада тўп киритишга муваффақ бўлганди.

Ҳозирча бу мавсумдаги сўнгги голни "Бухоро" вакили Воҳид Шодиев урган. Ҳужумчи "Бухоро" - "Насаф" учрашувининг охирида меҳмонлар дарвозасини ишғол қилганди. 

Маълумот учун, ўтган учта мавсумда олий лигада урилган голлар 500тага етиб бормаганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia