UZ

Сўнгги янгиликлар

04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   1 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   0 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  378 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   0 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  17 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  28 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2 22:33"Порту" уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин?!  0 22:12Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"  1

Олий лига. 12-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 12-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 12-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Сайтимиз одатига кўра тур рамзий терма жамоасини бериб ўтамиз. Бу сафар 12-тур рамзий термасидан “Қизилқум”, “Нефтчи”, “Пахтакор”, “Динамо”, “Металлург”, “Бунёдкор”, “Бухоро”, “Насаф”, “Локомотив” футболчилари ўрин олишди. Айрим сабабларга кўра, “Олмалиқ”, “Сўғдиёна”, “Андижон”, “Машъал” ва “Навбаҳор” клубларидан ҳеч ким киритилмади.



ДАРВОЗАБОН
Артём Макосин (“Қизилқум”)
Рамзий терма жамоа дарвозасидан Артём Макосин жой олди. “Қизилқум” посбони сафарда “Металлург” билан кечган баҳсда ўз дарвозасини яхши қўриқлади. Бекободликларнинг уйда ғалаба қозонишларига йўл қўймади. Умуман олганда, Макосинни биринчи давра кашфиётларидан бири десак бўлади.



ҲИМОЯЧИЛАР
Вячеслав Пономарёв (“Нефтчи”)
Боян Миладинович (“Пахтакор”)
Асрор Алиқулов (“Динамо”)

Ҳимоядан уч нафар футболчи жой олди. Булар - Пономарёв, Миладинович ва Алиқулов. Вячеслав Пономарёв Тошкентда “Бунёдкор” билан кечган беллашувда яхши ўйин кўрсатганди. У Фарғонада “Локомотив”га қарши учрашувда ҳам ўзини кўрсата олди, гарчи жамоаси кичик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлса-да.

“Пахтакор” етакчиларидан бири Боян Миладинович Жиззахда “Сўғдиёна” билан кечгаy ўйинда жарима тўпидан тўп кирита олди. У ҳам охирги пайтларда бир текис ўйин намойиш этмоқда. Олий лигамизнинг тажрибали ҳимоячиларидан бири Асрор Алиқулов эса “Бухоро” билан кечган ўйинда ўзини кўрсатди. 20-дақиқада Акмал Холмуродов қизил карточка олиб майдонни тарк этганидан сўнг ҳимоя назорати тўлалигича Алиқуловда қолди.



ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Дилмурод Каримов (“Металлург”)
Сардор Рашидов (“Бунёдкор”)
Предраг Вуйович (“Бухоро”)
Артур Геворкян (“Насаф”)
Жасур Ҳасанов (“Локомотив”)

Ярим ҳимояга беш нафар футболчи киритилди. “Металлург” ярим ҳимоячиси Дилмурод Каримов кетма-кет икки турдан бериб гол уряпти. У Тошкентда “Пахтакор” дарвозасига тўп киритганди, Бекободда “Қизилқум” дарвозасини ҳам аниқ нишонга олди. “Бунёдкор” вакили Сардор Рашидов эса “Андижон” дарвозасига жуда чиройли тўп киритди.

Эдгар Гесснинг эски шогирдларидан бири Предраг Вуйович ҳам яхши ўйин намойиш этиб келмоқда. Шу боис уни ҳам рамзий термага киритдик. “Насаф” сардори Артур Геворкянга келсак, туркманистонлик “сеҳргар” “Машъал” дарвозасини нақд уч бор ишғол қилди. Шунингдек, бу турда бухоролик Жасур Ҳасанов ҳам ўзини кўрсатди. Унинг ягона голи “Локомотив”га навбатдаги уч очкони тақдим этди.  



ҲУЖУМЧИЛАР
Фаррух Шотурсунов (“Динамо”)
Владимир Шишелов (“Қизилқум”)

12-тур рамзий терма жамоаси ҳужум чизиғидан Фаррух Шотурсунов билан Владимир Шишелов жой олди. Чунки ҳар иккаласининг сафарда урган голи ўз жамоасига бир очко тақдим этди.



БОШ МУРАББИЙ
Вадим Абрамов (“Локомотив”)
“Локомотив”га Вадим Абрамов тайинланганидан бери жамоанинг ўйини ўзгарди, тезкорлик ошди. Футболчилар ҳаракатида маъно кўзга ташлана бошланди. Умуман олганда, Абрамов олий лигада кетма-кет бешта ўйинни ғалаба билан якунлади. Шу боис бу мутахассисни рамзий жамоага бош мураббий сифатида маъқул кўрдик.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика