UZ

Сўнгги янгиликлар

20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  0 20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  325 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 3:3 (матнли трансляция)  32 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  11 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6

Олий лига. 10-тур. "Нефтчи" - "Динамо" 1:0 Янгиликлар

Олий лига. 10-тур. "Нефтчи" - "Динамо" 1:0

Олий лиганинг 10-турида Мурод Исмоилов бошчилигидаги "Нефтчи" ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилди.
Ушбу саҳифа орқали ўйин натижаси ва энг асосий вазиятлар билан танишиб бориш мумкин бўлди.

3-дақиқада Жавоҳир Расулов икки рақибини алдаб, тўпни Смоляченкога узатди. Павелни рақиб футболчилари чалиб йиқитди. Кейинги дақиқада чап қанотда Жиямуродовдан тўпни қабул қилиб олган Пономарев дарвоза сари зарба берди. Бироқ унинг тепган тўпи ноаниқ кетди.

7-дақиқада Бобохоновнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпи хавфли кўриниш олди. Аммо Гвазава бундан унумли фойдалана олмади.

10-дақиқада "Нефтчи" ҳимоячилари хатога йўл қўйди. Буни сал бўлмаса Шихов гол билан жазолаши мумкин эди. Отақўзиевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Пономарев тўхтамасдан рақиб дарвозаси сари зарба йўллади. Бироқ унинг тепган тўпи дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

15-дақиқада мезбонлар энди чап қанотдан ҳужум ташкил этди. Носир Отақўзиевнинг жарима майдони ичига узатган тўпини Мельничук ушлаб олишга эришди.

18-дақиқада Смоляченко чап қанотдан рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

20-дақиқада Санъат Шихов чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатиб берди. Сайфиевнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

Ониқа чамаси 25 метрлардан зарба бериб Мельничукни хушёрлигини синаб кўрди. Молдавиялик футболчининг зарбасини "Динамо" посбони қийинчиликсиз ушлаб олди.

26-дақиқада "Динамо" жарима майдони ичида тўп учун жиддий кураш кечди. Жавоҳир Расуловнинг берган кучли зарбаси рақиб футболчисига тегиб қайтди.

Хавфли вазият! Смоляченконинг чап қанотдан жарима майдони ичига узатиб берган тўпини Отақўзиев кучли зарбаси билан рақиб дарвозаси томон йўллади. Бироқ тўпни Мельничук қийинчилик билан оёғида қайтариб қолишга эришди.

37-дақиқада Азамат Бобожонов рақибларини алдаб ўтиб, жарима майдони ичига ёриб кирди ва зарба йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

Пономаревнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Отақўзиев бош билан дарвоза сари зарба йўллади. Тўп эса устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

Биринчи бўлим тугади.

Иккинчи бўлим бошланди. Чап қанотдан Пономарев жарима зарбасини амалга оширди. Унинг жарима майдони ичига етказиб берган тўпига Рўзимбой Аҳмедов бош билан зарба берди. Бироқ тўп устун олдидан ўтиб кетди.

48-дақиқада жарима тўпини Гвазава амалга оширди. Унинг ошириб берган тўпини Аҳмедов бош билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Бироқ тўп анча ноаниқ кетди.

55-дақиқада Рўзимбой Аҳмедов тўп учун курашда рақибини ютиб чиқди ва тўп Гвазавага келиб тушди. Леван жарима майдони ичига кириб зарба бермоқчи бўлди. Бироқ унга Алишер Саматов қаршилик кўрсатиб, хавфни бартараф этди.

63-дақиқада Рўзимбой Аҳмедовга нисбатан жарима майдони ичида Мельничук қўполлик ишлатди. Ҳакам пенальти белгилади. Гвазаванинг 11 метрдан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

68-дақиқада Шихов жарима зарбасини амалга оширди. Унинг тепган тўпини Ҳасанов қийинчилик билан ушлаб олишга эришди.

75-дақиқада Шихов ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Унинг зарбасини Бобохонов боши билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

87-дақиқада чап қанотдан олдинга юриш қилган Гвазава тўпни жарима майдони ичига узатди. Уни Рўзимбой Аҳмедов бош билан Михайлов дарвозасига жойлаб қўйди ва шу тариқа учрашувда ҳисобни очишга эришди!

Зайниддин Тожиев "Нефтчи" жарима майдони ичида тўпни Шотурсуновга узатди. Фаррухнинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади.

Ўйин тугади. "Нефтчи" ўз уйида муҳим уч очкони қўлга киритди - 1:0.


17:30 - «Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд) 1:0
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Жўрахонов (Андижон)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Гол: Рўзим Аҳмедов 87 (Левани Гвазава)
Амалга оширилмаган пенальти: Левани Гвазава 63 (ноаниқ)

"Нефтчи": 21.Ғайрат Ҳасанов, 4.Жаҳонгир Жиямуродов (30.Отабек Зокиров, 75), 5.Иқбол Бобохонов, 7.Александру Оника, 9.Павел Смоляченко, 11.Носир Отақўзиев, 13.Александр Клецков, 14.Вячеслав Пономарев, 18.Жавоҳир Расулов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 77.Леван Гвазава.
Захира: 16.Абдумавлон Абдужалилов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 20.Дилёр Ирматов, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 28.Абдуллоҳ Олимов, 70.Иззат Ғаниев.

"Динамо": Андрей Мельничук (1.Игорь Михайлов, 71), 4.Асрор Алиқулов, 7.Санъат Шихов, 12.Искандар Холмирзаев (70.Фаррух Шотурсунов, 88), 16.Акмал Холмуродов, 17.Абдулла Набиев, 18.Сирожиддин Сайфиев (10.Зайниддин Тожиев, 66), 21.Азамат Бобожонов, 22.Алишер Саматов, 26.Комил Шарофутдинов, 55.Аваз Агалиев.
Захира: 3.Саддам Боймаматов, 6.Акмал Бозоров, 32.Жасур Азимов, 95.Фирдавс Абдусалимов.

Огоҳлантиришлар: Левани Гвазава 16, Искандар Холмирзаев 25
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика