Olamsport: Бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон тўртта олтин медални қўлга киритди!

Narzulla Saydullayev
26 апр 2019, 15:49
Бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасидаги баҳслари якунланди.

Ҳозиргина эркаклар ўртасидаги энг сўнгги вазн тоифасидаги финал жанги якунланди. Ушбу жанг Ўзбекистон ва Қозоғистон боксчиларининг ўзаро ҳисоб-китобида ҳам муҳим аҳамият касб этарди. Жалолов Камшибекни мағлуб этиш билан бирга Ўзбекистон терма жамоасининг умумжамоа ҳисобида яққол устунлик билан биринчи ўринни эгаллашини таъминлади.

Ўнта вазн тоифасидан 4 тасида олтин медални қўлга киритган жамоамиз медаллар сифати бўйича Қозоғистондан ўзиб кетди. Чарм қўлқоп усталаримиз яна биттадан кумуш ва бронза медалларига ҳам эга чиқишди. Санжар Турсунов (-91 кг) кумуш, Шукуржон Раҳимов (-60 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Олтин медал эгалари:
-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-69 кг: Бобо Усмон Батуров
+91 кг: Баҳодир Жалолов

Кумуш медал эгаси:
-91 кг: Санжар Турсунов

Бронза медал эгаси:
-60 кг: Шукуржон Раҳимов


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›