UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  1 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  3 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  4 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  26 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  29 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  51 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1

ОКМКга ОЧЛ йўлланмасини тақдим этган ҳамда гуруҳда Бензема билан тўқнашишини тўғри топган Рубен Санчес билан интервью Янгиликлар

ОКМКга ОЧЛ йўлланмасини тақдим этган ҳамда гуруҳда Бензема билан тўқнашишини тўғри топган Рубен Санчес билан интервью

Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичида "Ал Араби" дарвозасига ғалаба тўпини киритиб, жамоасини гуруҳ босқичига чиқишига ҳисса қўшган испаниялик ҳужумчи Рубен Санчес сайтимизга интервью берди.

- ОЧЛ саралаш босқичи доирасидаги "Ал Араби"га ўйиндан кейинги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Қийин ўйин бўлишини билардик. Маҳаллий мухлислар қўллаб-қувватлови остида кучли жамоага қарши ўйнадик. Шунга қарамай, ажойиб ўйин ўтказдик ва гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритдик. Ғалаба голимни оилам ва хотинимга бағишлайман.

- Гуруҳ босқичида қайси машҳур футболчи билан тўқнаш келишни истайсиз: Бензема ёки Неймар? (савол ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимидан аввал йўлланган, жавоб ҳам ушбу маросимдан олдин берилган — таҳририят)

- Бенземага қарши тўқнаш келишни истардим. Унинг ўйин услуби менга жуда ёқади. Ҳимоячиларнинг унга қаршилик кўрсатиши қийин бўлади.

- Келинг, болалик даврингизга қайтамиз. Футболга кириб келишингиз ҳақида сўзлаб берсангиз...

- Оиламизда футболни яхши кўришарди. Футбол севимли машғулотимиз эди. Икки акам билан кун бўйи ҳовлида шуғулланардик, шунингдек, Play Station ўйнардик. Дам олиш кунлари отам ва бобом билан бошқа шаҳарга бориб, акаларимдан бирининг ўйинини томоша қилардим.

- Ўзбекистонга келишингиз қандай содир бўлган?

- Хабарингиз бор, бу ердаги фаолиятим "Сурхон"дан бошланган.  Ўша вақтларда термизликларни испаниялик мураббий бошқарарди, қолаверса, испан футболчилари ҳам жамоа сафида ҳаракат қиларди. Бу ердаги футбол даражаси юқори.

- Ўзбекистон ва Испания ўртасида қандай фарқ ва ўхшашликлар мавжуд?

- Асосан, ҳаёт тарзида фарқланади. Ўзбекистонда бутунлай бошқача маданият мавжуд, лекин мен оилам билан бу ерга мослашдим, шу сабаб, бу ерда бахтлимиз. Ўхшашликлар тўғрисида гапирадиган бўлсак, бу мамлакат одамлари ҳам доимо сизга ёрдам беришга тайёр.

- Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?

- Бўш вақтимда уйда дам оламан, спорт залига бораман, итимиз билан кўчада сайр қиламан, шунингдек, таом тайёрлашни яхши кўраман, рафиқам билан кечки овқатни бирга тановул қиламан... Хуллас, одатий ҳаёт кечираман.

- Адашмасам, сизнинг энг севимли футболчингиз Фернандо Морьентес экан...

- Фернандо Морьентес мен учун алоҳида аҳамиятга эга футболчи ҳисобланади. Биз бир шаҳарданмиз, мен унинг "Реал Мадрид"даги голларини кўриб улғайганман. Тўғри, унинг даражасига чиқа олмадим, лекин вояга етган шаҳрим миқёсида Испания Примьерасида дебют қилган иккинчи футболчи бўлишга муваффақ бўлганман.

Ошпазлик ва официантликдан футболгача. "Ал Араби"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган Боаке ҳақида 5 та қизиқарли факт

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика