UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  27 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  4 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  0 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  4 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 20:17"Манчестер Сити" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  36 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  22 19:44"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:08Суперлига. "Сўғдиёна" сафарда 10 киши қолган "Хоразм"ни мағлуб этди   14 18:45ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда аутсайдерни мағлуб этди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 18:21Неъматулла Қуттибоев: "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, шуларнинг 3тасида биз улардан яхшироқ эдик"  0 18:02Хамес Родригес Европага қайтиши мумкин  3 17:37Мирко Йеличич: "Биз бундай футбол ўйнашни истамаймиз. Лекин бизга бу мағлубият ҳам етарли бўлди"  0 17:05"Милан" Левандовски билан шартнома имзоламоқчи  4

ЎФФ Терма жамоалар марказида селекционерлар йиғилиши бўлиб ўтди Янгиликлар

ЎФФ Терма жамоалар марказида селекционерлар йиғилиши бўлиб ўтди

20 август куни ЎФФ Терма жамоалар марказида минтақавий селекционерларнинг йиғилиши бўлиб ўтди.
20 август куни Терма жамоалар марказида минтақавий селекционерларининг навббатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда республиканинг барча вилоятларидан ташриф буюрган селекционер мураббийлар ва минтақа координаторлари иштирок этди. Йиғилишда, минтақаларда олиб борилаётган селекция ишлари ҳамда миллий терма жамоаларга иқтидорли футболчиларни тайёрлаб беришда олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда сўзга чиққан Терма жамоалар техник директори, профессор Рустак Акрамов бевосита минтақаларга бириктирилган селекционерларнинг фаолияти ҳақида ҳақида тўхталиб ўтди ва иқтидорли футболчиларнинг ўсмирлар терма жамоаларига жалб этилишида айнан селекицонер мураббийларнинг ҳиссаси катта эканлигини таъкидлади

«Иқтидорли футболчиларнинг ўсмирлар терма жамоаларига жалб этилишида жойларда фаолият олиб бораётган селекционерларнинг ўрни катта. Ўз навбатида селекционер мураббийлар ҳам терма жамоа мураббийлари билан муносабатларни яхши йўлга қўйиши ва иқтидорли футболчиларни миллий терма жамоа кўрикларига ўз ватқида ташриф буюришига ёрдам беришлари зарур. Терма жамоалар маркази бу борада минтақлардаги селекционерларга барча шароитларни яратиб беришга тайёр», - дейди Акрамов.

Маълумот ўрнида, 24-25 июнь кунлари Тошкент шаҳрида 1998-99 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида республика минтақавий турнири ўтказилган эди. Унда республикамизнинг барча вилоят терма жамоалари иштирок этишди. Ушбу турнирда муваффақиятли қатнашган ва ўзларини кўрсата олган бир қатор иқтидорли футболчилар 1998 йилгача туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоаси кўригида бўлишди. Улардан 5 нафари эса, айни дамда Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси таркибига жалб этилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика