UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  40 00:38"Арсенал" — "Вулверхэмптон". Таркиблар билан танишинг  0 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  9 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8

ЎФФ президенти Умид Ахмаджонов Қўқонга ташриф буюрди Янгиликлар

ЎФФ президенти Умид Ахмаджонов Қўқонга ташриф буюрди

Фарғона вилояти футбол федерацияси фаолияти билан танишиш мақсадида Фарғонага ташриф буюрган Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Ахмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ куннинг иккинчи ярмида Қўқон шаҳрига етиб келди.

ЎФФ президенти Қўқондаги “Марказий”  стадионда бўлиб, бу ерда давом этаётган реконструкция ишлари билан батафсил танишди. Жамоа раҳбарлари билан бўлган суҳбатда Умид Ахмаджонов  стадионларда футболчилар, матбуот ходимлари, юқори мартабали меҳмонлар ва мухлисларга яратиладиган шароитларни максимал даражада юқори сифатга олиб келиш энг биринчи вазифа бўлиши лозимлигини таъкидлади. 

“ Қўқон ўзбек  футболининг ватани, биз бу шахарда футболимизнинг кўплаб юбилейларини нишонлаймиз. Бу йил “Марказий” стадион кўриниши гўзал бўлиши лозим, чунки биз бу ерда ўзбек футболининг 105 йиллигини байрам қилмоқчимиз. Бунинг учун федерация ҳам қараб турмайди. Биз сизларга қўлимиздан келган барча ёрдамни берамиз“, деди Умид Ахмаджонов.

ЎФФ президенти “Марказий”  стадионнинг реконструкция режаси билан танишгач, ўзининг қимматли тавсия ва маслаҳатларини берди.

Умид  Аҳмаджонов бир гуруҳ футбол мухлислари билан ҳам учрашди. Жамоамизнинг содиқ мухлислари ЎФФ президентига , мухлислар клубининг футболкасини эсдалик сифатида топширишди. 

“Қўқонда футболни жуда хам яхши кўришларини биламиз. Қўқонлик мухлислар бу борада республикамизда барчага ўрнак бўлмоқдалар. Сизлар жамоанигизни янада чиройли тарзда қўллаб турсаларинг , футболчилар ҳам албатта сизларни хурсанд қилишади. Биз эса мухлислар учун барча қулайликларни яратишга ҳаракат қиламиз ”-деди ЎФФ президенти.

Ўз навбатида мухлислар ҳам ЎФФ президентигафутболимиздаги ислоҳотлар, мухлисларга яратилаётган қулайликлар ва уларни  ўйлаб ўйинлар вақтини кечки соат 18-00дан кейин бошлаш ҳақида чиқарилган қарордан миннатдор эканликларини баён этдилар.

ЎФФ прездентига ҳамроҳ бўлган ПФЛ раҳбари Омон Ғофуровва ишчи гуруҳ Учкўприк туманидаги стадион билан хам танишдилар. Бу стадионда “Қўқон-1912”нинг аёллар жамоаси тўп сурадиган бўлди.  Мутахассислар стадионда бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни белгилаб бердилар.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика