UZ

Сўнгги янгиликлар

ЎФФ делегацияси ФИФА Конгрессидаги иштирокини якунлади Янгиликлар

ЎФФ делегацияси ФИФА Конгрессидаги иштирокини якунлади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси делегацияси Бразилиянинг Сан Паулу шаҳридаги ФИФАнинг 64-Конгрессидаги иштирокини якунлади.
Уч кишидан иборат Ўзбекистон Футбол Федерацияси делегацияси ФИФА Конгресси доирасида дунё футбол уюшмалари билан учрашиб ўзаро фикр алмашди. ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов ташриф доирасида ОФК президенти Шайх Салмон Иброҳим бин Ҳалифа, УЕФА президенти Мишель Платини билан учрашди.

ЎФФ Президенти, шунингдек, Япония, Корея, Қатар, Иордания, Арманистон, Грузия каби футбол уюшмаси вакиллари ва раҳбарлари билан учрашди.

Маълумот ўрнида, ОФКнинг навбатдан ташқари, ФИФАнинг 64-Конгрессида ЎФФдан 3 киши - ЎФФ президенти Мираброр Усмонов, ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ва ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев қатнашди. ЎФФ делегацияси барча футбол уюшмалари вакиллари қатори бугун Сан-Паулуда шаҳида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими ва учрашувини томоша қилади.

Сан-Паулуда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати очилиш учрашуви - Бразилия-Хорватия учрашувидан сўнг ЎФФ делегацияси Дубай орқали 14 июн куни куннинг иккинча ярмида Тошкентга учиб келади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Насьонал"дан 4:0, Сардор Рашидовдан хет-трик "Насьонал"дан 4:0, Сардор Рашидовдан хет-трик
Бугун "Насьонал" Португалия чемпионатининг 22-тури...  303
Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи
Бугун «Сурхон» футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.   180
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг