Одил Ахмедов: «Зальцбург» билан ўйинимиз чиқмади»

Narzulla Saydullayev
25 ноя 2016, 08:16
«Краснодар» ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Европа лигаси 5-туридан ўрин олган «Ред Булл Зальцбург»га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдирди.

– Пасайиш бўладиган ўйинлар кузатилиб туради. «Зальцбург» билан ўйинимиз чиқмади, сабаби бир ҳафтадан иккита ўйин ўтказаяпмиз.

– Демак асосий сабаб чарчоқми?

– Балки. Аммо рақиб ҳам яхши ўйнади.

– «Зенит» билан ўйингача тиклана оласизларми?

– Бу умуман бошқа ўйин бўлади. Тайёргарлик кўрамиз, рақиб ўйинини ўрганамиз.

– Икки кун етарли бўладими?

– Ҳаракат қиламиз.

– Плей-оффда «Краснодар» олдига қандай вазифа қўйилган?

– Мураббий билан гаплашганим йўқ, дарҳол допинг тестга бордим. Доим энг юқори мақсадлар сари интиламиз, – дейди Одил Аҳмедов.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru