

Аргентиналик футболчи ижара асосида 2017 йил охирига қадар Бразилиянинг "Фламенго" клуби шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Конка 2011-2013 йилларда Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клуби шарафини ҳимоя қилди. 2015 йилдан буён "Шанхай СИПГ"да ўйнаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда "Шанхай СИПГ" ўз сафига икки легионер футболчилар бразилиялик Оскар ҳамда, ўзбекистонлик Одил Аҳмедовни қўшиб олганди. Бундан ташқари жамоада Халк, Элексон ва Куасси каби легионерлар мавжуд.




