Одил Аҳмедов: «Россия кубогини қўлга киритишни истайман»

Narzulla Saydullayev
16 апр 2016, 07:18
«Краснодар» ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов мавсум якунлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

– Кейинги ҳафта ўртасида «Краснодар» Россия кубоги ярим финали доирасида ЦСКАга қарши ўйнайди. Бу ўйин ҳақида ўйлашни бошлаб юбордингларми?
– Ҳа, биз бўлажак баҳсга жуда жиддий тайёргарлик кўраяпмиз. Россия кубогини қўлга киритишни жуда истайман.

– Чемпионатнинг охирида қандай мақсад қўйилган?
– Мавсум тугашига 7 тур қолмоқда, бешинчи ва биринчи ўриндаги жамоалар орасидаги фарқ 6 очкони ташкил қилмоқда.

– Яъни чемпионлик учун курашасизларми?
– Барча нарса бўлиши мумкин. Агар ўз ўйинимизни кўрсата олсак натижа келади, – дейди Аҳмедов.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›