UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Олий лига. 12-тур. LIVE ҳисоб  14 17:12"Манчестер Сити" футболчиси "Вест Хэм"га ўтди  3 17:12Бразилия терма жамоаси устози: "Неймар ва Коутиньо? Юлдузлар мен учун - Месси ва Роналду"  4 17:00Стадиондан селфи №6 ФОТО  13 16:51"Кўчадаги камера" ёхуд championat.asia халқ орасида ВИДЕО  11 16:45«Машъал-2» сафарда ғалаба қозонди  0 16:41Зидан: "Аллегри жаҳоннинг энг яхши мураббийлари сафига киришини исботлади"  3 16:30“Локомотив-2006” Латвиядаги турнирни ғалаба билан бошлади  0 16:21Биринчи лига. 11-тур якунлари  16 16:18Olamsport: Олимпиада чемпиони "Баркамол авлод"да, Осиё чемпионатидаги илк медаль ва бошқа хабарлар  1 16:10Гаттузо "Милан"га қайтади  2 15:592-лига. "Ўрикзор" "РКОР" билан дуранг ўйнади  0 15:50Аллегри "Ювентус"да қолади  2 15:18ЖЧ-2017. Германия гуруҳда учинчи ўринни эгаллади, Венесуэла бир  1 15:12"JFL Tashkent"нинг 2006-07 йилда таваллуд топган футболчилари Германияга боради, қабул бошланди  7

28 ноя 15:30
Янгиликлар

ОЧЛдаги ўринлар сони камлигига клубларимиз айбдор!

Келинг, аввал бир нарсага ойдинлик киритиб олайлик. Осиёда ОЧЛ ўринлари УЕФА каби жамоаларнинг кўрсаткичига қараб эмас, ПФЛ ва унинг жамоалари инфратузилмасига қараб тақсимланади.

Бунда асосий эътибор ТВ, маркетинг, мухлисларнинг ташрифи ва чипта сотувидан тушадиган даромад, маҳаллий ОАВ, футболчиларнинг клуб билан тузган профессионал шартномаси ва унга амал қилиш мажбуриятлари, 3 йиллик бизнес дастур ва мавсумдаги ўйинлар сони.

Қатар ва БААга биздан кўп ўрин берилганидан мухлисларимиз норози бўлаётган бир пайтда на ОАВ, на клублар бунга муносабат билдиришмади. Чунки ҳаммамиз билиб турибмиз-ки, айб аввало ўзимизда. Юқоридаги критерияларнинг қай бири Қатар ва БААдан устун? Соғлом каллада, соғлом фикр юритамиз. Бизнинг "Спорт ТВ" БААнинг "Дубай Спорт"идан зўрми? Бу биринчи савол. Иккинчиси, қайси клубнинг расмий дўкони бор? Учинчисига ўтамиз: Мухлисларнинг ташрифи 2013 йил 35% тушиб кетди. Давом этаман, маҳаллий ОАВ арабларга солиштирганда тезкорми? Кейингиси футболчиларнинг профессионал шартномаси. Ҳар йили 70%га яқин футболчиларнинг маоши насия бўлади. Қайси клубда 3 йиллик бизнес дастур бор?

Мен сизларга бир нарсани айтаман, буни ПФЛ ҳам яхши билади, аммо чора кўрмайди. Бизда 3 йил аввал 3та клуб тузган бизнес планни қолган 11та жамоа олиб, клуб ва шаҳар номини ўзгартириб қўйиб, ОФКга тақдим этганлар, кечирасиз-ку, у ерда аҳмоқлар ишламайди. 14та бизнес дастурдан 10таси бир хил бўлганидан кейин бизга 1та ўрин ҳам кўп. Бизнинг клубларимиз сохталикдан қоча олмаяпти, буни кўриб турган ПФЛ эса уларга жиддий чора кўраётгани йўқ. "Қизилқум"даги фаолиятим давомида росманасига ҳаракат қилдим, профессионал тарзда ОФК талабларини бажаришга, лекин у ерда бунга бўлган қизиқиш йўқ  эди. "Машъал" ва "Андижон" барибир олий лигадан тушиб кетяпмиз-ку қабилида иш тутишган. "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Насаф"гина бу борада жиддий ишладилар. Лекин уларнинг ҳам бизнес дастурларида ўхшашлар бўлган. Энди топ клубларимиз шундай қилганидан кейин... Қолган клубларимизга ОЧЛ сўраган ҳужжатларни профессионал тарзда адо этишдан манфаат йўқ. Тўғри-да, улар ОЧЛ йўлланмаси учун курашмайдилар, нима ҳам қилади овора бўлиб.

ТВдан бошқа барча муаммони ПФЛ қаттиққўллик билан бартараф этиш имконига эга. Лекин Магометов ва унинг жамоаси буйруғига клубларимиз амал қилишмайди. Уларга кун ўтса бўлгани. Яқинда ПФЛ клубларни лицензиялаш жараёнини ўтказди. Лицензиялашда ҳам клублар бир-биридан кўчирмачилик қилишган. Иккинчи синф ўқувчиларига ўхшайди бизнинг жамоалар. Энг қизиғи шундаки, 14та клубдан камида 10тасида бу ишлар билан матбуот котиблари шуғулланади. Матбуот котиби бу ишга ҳеч қачон профессионал ёндоша олмайди. Ахир у журналист бўлса. Тўғри, баъзи клуб матбуот котиблари аллақачон бирон-бир бошқа бўлим раҳбари бўлиш даражасига чиқишган, аммо бундайлари нари борса иккита.

Агар биз ҳам ишларни БАА ёки Қатарга ўхшаб профессионал тарзда йўлга қўйиб олсак, бемалол 4та ўрин учун кураша оламиз. Керак бўлса, стадионларнинг сифати ҳам квоталарни тақсимлашда катта роль ўйнамайди. Ўйлаяпсизки, 4та ўринга эга чиққан Эроннинг стадионлари зўр деб. "Озоди" стадионига бир боринг, бизда ундай стадион қолгани йўқ. Сабои Қум шаҳрига борсангиз, битта ҳам 4 юлдузлик меҳмонхона мавжуд эмас. Лекин "Саба Баттери" ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, уй учрашувларини бемалол қабул қилади. Боиси стадион расво бўлгани билан иш тўғри йўлга қўйилган.

Юқоридаги критериялар асосида ОФК мамлакатларга қуйидагича балларни қўйган. Унга кўра Ўзбекистон 9-ўриндан жой олди. 2013 йил якунларига кўра финалда "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйнаган тақдирда ҳам, бизга бериладиган ўринлар бундан кўп бўлмасди.

Мамлакат

Очколар

Квоталар

1

Япония

935.30

4

2

Эрон

908.47

4

3

Жанубий Корея

887.45

4

4

Саудия Арабистони

869.62

4

5

БАА

848.94

3+1

6

Қатар

848.58

2+2

7

Хитой

843.54

3+1

8

Австралия

804.08

2+1

9

Ўзбекистон

693.38

1+2

10

Таиланд

601.20

1+2

11

Ҳиндистон

526.55

0+1

12

Иордания

500.89

0+1

13

Сингапур

438.34

0+1

14

Гонконг

408.02

0+1

15

Уммон

390.02

0+1

16

Вьетнам

301.31

0+1

17

Баҳрайн

253.67

0+1

П.С: Ироқ ва  Қувайт эса бу жадвалда очко жамғаргани ҳақида маълумот йўқ.

Миржалол Қосимов айтган "қон қуйиш" нафақат МТЖда, балки ПФЛ ва клубларда ҳам амалга оширилиши керак.

Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  138
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  87
"Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО
Европа лигаси финали доирасидаги "Аякс" - "Манчестер...  89
"Пахтакор" - "Насаф". iPhone кимга насиб этди, Ҳошимов ким билан жанжаллашди? "Пахтакор" - "Насаф". iPhone кимга насиб этди, Ҳошимов ким билан жанжаллашди?
Кеча Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал илк учрашуви доирасида...  70
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: