

Теҳрондаги "Озоди" стадионида "Персеполис" Қатарнинг "Ал Садд" клубини қабул қилди. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Аввалига 17-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Багдад Бунеджа ҳисобни очганди. Аммо 49-дақиқага келиб ҳисоб тенглашди. Бу вазиятда Сиамак Немати рақиб дарвозасига тўп киритди.
Маълумки, биринчи ўйин 1:0 ҳисобида "Персеполис" фойдасига ҳал бўлганди. Жавоб учрашувидан кейинги ижобий натижадан сўнг эронликлар ушбу нуфузли мусобақанинг финалига йўл олишди. Иккинчи финалчи эса эртага маълум бўлади. Қувонарлиси шундаки, бугун бўлиб ўтган учрашувни Валентин Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик реферилар бошқариб боришди.



