UZ

Сўнгги янгиликлар

10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  0 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42

ОЧЛ. 6-тур. "Бунёдкор" кейинги босқичда! Янгиликлар

ОЧЛ. 6-тур. "Бунёдкор" кейинги босқичда!

ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Ал Жаиш" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

“АЛ-ЖАИШ” (Қатар) – “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) 1:2
Ҳакамлар:
Муҳанад Қосим, Рашид Алҳамаида, Хусайн Туркий, Абдуллоҳ Ал-Бааг (барчаси – Ироқ)
Назоратчи: Абдулраҳмон Ал-Заид (Саудия Арабистони)
Комиссар: Муҳаммад Музаммил Бин Муҳаммад (Сингапур)
Голлар: Сергей Симоненко, 13 - 0:1. Муҳаммад Мунтари, 52 - 1:1. Сардор Рашидов, 90+3 - 1:2. 
"Ал Жаиш": 33.Аҳмад Софян, 4.Андерсон Мартинс, 5.Муҳаммад Ал Жабри (11.Деяб Ал Наби, 74), 8.Юсуф Муфта (6.Рами Фаёз, 81), 9.Нилмар (18.Муҳаммад Жедо, 67), 10.Жирес Кембо Экоко, 17.Сеул Ки Ко, 19.Абдураҳмон Исса, 21.Али Санад, 23.Холид Ал Зреики, 29.Муҳаммад Мунтари. 
Захира: 91.Сауд Муборак, 3.Абдуллоҳ Аиш, 15.Абдулқодир Адам, 20.Вагнер Рибейро.

"Бунёдкор" - 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов (21.Сардор Рашидов, 65), 11.Олександр Пишур, 23.Саҳоб Жўраев (7.Алибобо Раҳматуллаев, 54), 24.Баҳодир Пардаев, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Олег Зотеев, 40.Сергей Симоненко.
Захира: 1.Павел Бугало, 5.Дилшод Жўраев, 10.Анвар Бердиев, 30.Ҳасан Асқаров, 44.Миржамол Қосимов.


ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Фулад
642011 - 3814
2Бунёдкор62227 - 708
3Ал Жаиш
62226 - 608
4Ал Фатҳ
60243 - 11-82


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляцияси олиб борилади.


                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        ЯНГИЛАШ

1/8 финалда "қалдирғочлар" Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби билан ўйнашади.

ЎЙИН ТУГАДИ! "БУНЁДКОР" КЕЙИНГИ БОСҚИЧДА!
90+4. Захирадан майдонга тушган Сардор Рашидов яқин масофадан тўпни дарвозага йўллади - 1:2.
90+3. ГООООООООООООООООООООЛ! БЕНЗЕМА! ЙЎҒЕ САРДОР РАШИДОВ!
90.
Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди
85. Огоҳлантириш. "Ал Жаиш". Аҳмад Софян
84.
Рашидов бурчак тўпини амалга оширди, ҳакам "Бунёдкор" футболчилари қоида бузишди деб ҳисоблади
81. Ўзгариш. "Ал Жаиш".
Юсуф Муфта ўрнига Рами Фаёз майдонга тушди
78.
"Бунёдкор" бор кучи билан ҳужумга ўтди, мезбонлар эса бутун таркиб билан ҳимояланишмоқда
77.
Алибобо Раҳматуллаев ошириб берилган тўпга ета олмади, бу вақтда эса Юсуф Муфта яна майдонда ётибди
75. Ўзариш. "Бунёдкор".
Сардор Собирхўжаев ўрнига Дилшод Жўраев тушди
74. Ўзгариш. "Ал Жаиш".
Ал Жабри ўрнига Деяб Ал Наби тушди
72.
Муҳаммад Мунтари ўйиндан ташқари ҳолада қолиб кетди, "Бунёдкор" ҳужумга ўтмоқда
69. Ўзгариш. "Ал Жаиш".
Нилмар ўрнига Муҳаммад Жедо тушди
65. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Жавлон Иброҳимов ўрнига Алибобо Раҳматуллаев тушди
63.
Юсуф Муфта шифокорлар ёрдамидан фойдаланмоқда, ўйинда кичик танаффус
61.
"Ал Жаиш"нинг узоқ вақт давом этган ҳужуми Нилмарнинг ноаниқ ҳаракати туфайли узилиб қолди
59.
Голдан сўнг ўйин бироз секинлашди, майдон эгалари тўпни эгаллаб туриб ҳужумга ўтишмоқчи
54. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Саҳоб Жўраев ўрнига Алибобо Раҳматуллаев тушди
52. Жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олиб бир ҳаракат билан дарвозага зарба берди ва ҳисоб тенглашди - 1:1
52. ГОЛ. Муҳаммад Мунтари 1:1
51. Хавфли вазият! "Ал Жаиш" ҳисобни очишга яқин эди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
49.
Пардаев Али Санад томонидан қўполлик билан тўхтатиб қолинди, Саҳоб Жўраевнинг амалга оширган жарима тўпини ҳимоячилар қайтаришди
47.
Нилмарнинг чамаси 17 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
46. Иккинчи бўлим бошланди

45+2. Дастлабки бўлим якунланди. Танаффус
45+1. Мартинснинг ошириб берган тўпига Мунтари ета олмади!
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
43. Шораҳмедов тўпни жарима майдонига узатди, Пардаевнинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Софян қайтарди
41. Нилмар ҳозирча ўзининг бор кучини намойиш эта олмаяпти
38. Симоненко рақибга нисбатан қоидани бузди, хавфли жарима тўпидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
37. Акбар Тўраев!!! Экоконинг жарима майдонига узатган тўпини Нилмар боши билан дарвозага йўллади, Тўраев дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб юборди.
35. Экоко дарвозага зарба берди, анча ноаниқ
34. Саҳоб Жўраев томонидан амалга оширилган жарима тўпидан сўнг Софян тўпга эга чиқди.
32. Муҳаммад Мунтари хавфли зарба йўллади, бош билан берилган зарбадан сўнг тўп устун ёнидан ўтиб кетди
30. Экоко узоқ давом этган ҳужумни кучсиз ва аниқ зарба билан тугатди, Тўраев тўпни қайтарди
27. Олександр Пишур гол урди, аммо ҳакамлар ҳужумчи қоидани бузиб гол урган деб ҳисоблашди ва ҳисоб ўзгармади!
25.
"Ал Жаиш" асосан қанотлар орқали ҳужум ташкил қилишмоқда, ҳимоячилар ҳозирча яхши ўйнашмоқда
22. Саҳоб Жўраев майдонда ётибди, унга шиофокорлар ёрдам беришди.
20. Хавфли вазият! Олександр Пишур рақиб жарима майдони ёнида тўпни олиб қўйиб дарвозага зарба берди, ноаниқ
18. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Сергей Симоненко
16. Али Санад жарима тўпини амалга оширди, ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди
13. Жарима тўпидан сўнг оширилган тўпни дарвозабон қўлидан чиқариб юборди, Пардаевнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди, қайтган тўпни Симоненко дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.
12. ГООООООООООООООООЛ! Сергей Симоненко! 0:1
9.
Яна хато! Собирхўжаевнинг хатосидан сўнг ташкил этилган қарши ҳужумни Муҳаммад Мунтари ноаниқ зарба билан тугатди
7. Нилмар! Майдон марказида тўпни эгаллаб олган Нилмар жарима майдонига етиб бориб зарба берди, ноаниқ.
5. Нилмар тўпни эгаллаб ҳужумга ўтишга интилди, Симоненко уни қўполлик билан бўлса ҳам тўхтатди
4.
Бугун чап қанот ярим ҳимоясида ўйнаётган Саҳоб Жўраев иккинчи марта рақиблар томонидан қўполлик билан тўхтатилди. Симоненконинг жарима майдонига оширилган тўпни Зотеев боши билан дарвозага йўллади, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
3. Андерсон Мартинс томонидан амалга оширилган жарима зарбаси анча ноаниқ кетди
2.
Шораҳмедов олдинга ўтиб кетаётган Экокони тўхтатиб қолди, жарима тўпи ёнида Мартинс
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- Баҳс соат 22:15да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика