UZ

Сўнгги янгиликлар

02:28Бундеслига. "Бавария" йилни ғалаба билан бошлади  7 01:54Осиё Кубоги-2019. Гуруҳ босқичидан кейинги энг кўп сейвни амалга оширган дарвозабонлар рўйхати  8 01:46Карикатура: Месси "Барселона"ни қутқарди  4 01:26Бундеслига жамоалари Европада етакчилик қилишмоқда ФОТО   2 01:05Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистон - Австралия учрашувини бошқарадиган ҳакамлар гуруҳи маълум  22 00:25Бундеслига. "Боруссия Д" футболчилари ҳукмронлиги давом этади  2 23:34Осиё Кубоги-2019. Гуруҳ босқичидан кейинги энг яхши ассистентлар рўйхати  26 23:24Анзур Исмоилов: "Австралиядан чўчиётганимиз йўқ"  33 23:02Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан фотосуратлар  43 22:56Жалолиддин Машарипов: "Австралиядан аламимизни олмоқчимиз"  41 22:53Ўзбекистон олимпия терма жамоаси назорат учрашувида дуранг қайд этди  7 22:21Сардор Рашидов жамоаси "Брага" билан ўйнайди  39 21:59Испания кубогининг чорак финалига қуръа ташланди  25 21:31"Барселона" Испания кубогида иштирокини давом эттиради  15 21:14Гвардиола Бундеслига рекордчиси ҳисобланади  7

ОЧЛ-2018. "Насаф"нинг рақиби “Ал Файсалий” ҳақида Янгиликлар

ОЧЛ-2018. "Насаф"нинг рақиби “Ал Файсалий” ҳақида

Теглар :  Ал Файсалий
Иорданиянинг Амман шаҳрига қарашли “Ал Файсалий клуби 1932 йили ташкил бўлган. Уй учрашувларини “Шахзода Мухаммад” стадионида ўтказади, стадион сиғими – 17 000 томошабин.

Умуман олганда “Ал Файсалий” клуби “аждарлар”га нотаниш эмас. Мазкур жамоалар бунгача ОФК кубогининг нимчорак финалида туқнаш келишган. 2011 йили 24 майда, “Марказий” стадионда бўлиб ўтган ўзаро учрашувда жамоамиз рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этган ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритган.

“Ал Файсалий” клуби мамлакат чемпионатида етакчи клуб ҳисобланади. Амманликлар ўз тарихида 32 карра чемпионликни, 18 карра федерация кубогини, 15 марта суперкубокни ва икки марта ОФК кубогини қўлга киритганлар.

Иордания ПРО лигасида 12 жамоа иштирок этади. Айни пайтда “Ал Файсалий” клуби мамлакатнинг вице чемпиони ҳисобланади.

Иордания ПРО лигасида икки клуб етакчилик қилади. Мамлакат чемпионлиги ёки бошқа мусобақаларда рақобат асосан “Ал Файсалий” ва “Ал Вехдат” клублари ўртасида кечади. Айни пайтда премьер-лигада давралар оралиғидаги танаффус давом этмоқда. Иккинчи давра учрашувларига 24 январ кунидан старт берилади.

"Насаф"нинг рақиби - “Ал Файсалий” жамоаси 11та учрашувдан сўнг 19 очко жамғариб, турнир жадвалининг 4-поғонасида бормоқда. 24 январ куни улар иккинчи давранинг илк учрашувиини  “Ал Ярмук” жамоасига қарши ўтказади.


“Ал-Файсалий” клуби яқинда жамоа бош мураббийлигига Набил Кукини таклиф этди ва ўзаро келишувга эришди. Ушбу мутахасис Драган Талажич ўрнини эгаллади. Тунислик 47 ёшли мутахасис Набил Куки, бунгача Иордания премьер лигаси пешқадамларидан бири “Ал Рамтҳа” жамоасини бошқараётган эди. Кукига маҳаллий мураббийлардан Надир Хбири ёрдам бермоқда.

“Ал Файсалий” клубининг беш нафар футболчиси яқинда ФИФА қарорига кўра, бир йилга футболдан четлатилди. Жазоланган футболчилар ўрнига клуб, янги футболчиларни қўшиб олмоқда. Яқинда жамоа таркибига албаниялик ярим ҳимоячи Албан Меҳа келиб қўшилди. Жамоа таркибида маҳаллий футболчилар қатори яна сенегаллик, ливиялик ва польшалик легионер футболчилар бор.

Жамоанинг 27 ёшли ливиялик ҳужумчиси Акрам Зувай ўтган йили 12та тўп киритиб, чемпионат тўпурари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Ал Файсалий” учрашуви 30 январь сешанба куни, Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Учрашув 16:00да бошланади.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё Кубоги-2019. Японияга ютқаздик. Энди Австралия билан ўйнаймиз Осиё Кубоги-2019. Японияга ютқаздик. Энди Австралия билан ўйнаймиз
Осиё Кубоги доирасидаги "F" гуруҳининг 3-туридан ўрин олган ...  959
BREAKING: Сардор Рашидов Европа жамоасига ўтди BREAKING: Сардор Рашидов Европа жамоасига ўтди
2018 йилги мавсумда "Локомотив" сафида фаолият юритган...  268
Ўзингиз танлаган йўл, жаноб Купер! Ўзингиз танлаган йўл, жаноб Купер!
Эктор Купер Япониядан учралган мағлубиятдан хафа бўлишга ҳожат...  211
Эктор Купер: "Мағлубиятдан хафа бўлишга ҳожат йўқ" Эктор Купер: "Мағлубиятдан хафа бўлишга ҳожат йўқ"
Осиё Кубоги доирасидаги Япония - Ўзбекистон (2:1) учрашувидан кейин...  214
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг