"Ал Файсалий" – "Насаф" учрашувни ироқлик ҳакамлар бошқариб боради

Administrator
18 сен 2023, 00:45
Эртага "Насаф" ОЧЛдаги ўз юришини бошлайди.

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган “Ал Файсалий” — “Насаф” учрашувини ироқлик ҳакам Моҳанад Қосим бошқариб боради. Унга қанотларда Ватҳеқ Мдаллал ва Аҳмед Сабаҳ ёрдам беради. Қанот ҳакамлари ҳам ироқлик. Учрашувнинг тўртинчи ҳаками сифатида Жанубий Кореядан Ким Восунг ишлайди. Ҳакамлар ишини суриялик Муҳаммад Басел назорат қилади. Эртанги беллашув комиссари этиб ҳиндистонлик Суврат Суреш тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: “Насаф” футбол клуби матбуот хизмати