UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8

ОЧЛ-2017. "Локомотив" мусобақани мағлубият билан бошлади Янгиликлар

ОЧЛ-2017. "Локомотив" мусобақани мағлубият билан бошлади

ОЧЛ-2017 дастлабки туридан ўрин олган "Ал Таавон" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг бошида мезбонлар ташаббусга эга бўлишди. Мезбонлар дастлабки ҳужумни гол билан якунлашди, бироқ НДиайенинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.

31-дақиқада Садриддин Абдуллаев жарима тўпини амалга оширди, тўпни дарвозабон қўлидан чиқариб юборди, бироқ Махарадзе дарвозабонга нисбатан қўполлик қилгани учун баҳс тўхтатилди.

42-дақиқада Нестеров хато қилди, аммо яхшиям Барака тўпни дарвозага йўллай олмади, Нестеровнинг ўзи тўпни ушлаб олди.

Иккинчи бўлим ҳам биринчиси каби бошланди. Мезбонлар кўпроқ ҳужумга ўтиб туришди. 68-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Нестеров хатога йўл қўйди, Талал Али Абси боши билан ҳисобни очди - 1:0.

Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва "Локомотив" мусобақани мағлубият билан бошлади.


>>> МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ <<<

“Ал-Таавон” (Саудия Арабистони) – “Локомотив” (Ўзбекистон) 1:0
20 февраль, Бурайда. 20:40 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам: Аҳмад Абу Бакар Саид Ал-Каф (Уммон);
Қанот ҳакамлари: Ҳамид Сулаймой Марҳун ва Абу Бакар Салим Маҳад (ҳар иккиси Уммон);
Захира ҳаками: Исо Абдулла Ҳасан Муҳаммад Али (Баҳрайн);
Ҳакамлар назоратчиси: Ҳалид Жасим Ҳалифа Алдуки Алсенаани (БАА);
Учрашуви комиссар: Талал Али (Иордания).

Гол: Талал Ал Абси 68, - 1:0.


"Ал Таавон": 23.Султан Ал Гамди, 4.Рикардо Мачадо, 5.Талал Али Абси, 6.Абдулраҳмон Ал Барака, 10.Жиҳод Ал Ҳуссайн, 14.Муҳаммад Абусабан (18.Мидо, 79), 16.Наиф Муса, 17.Маҳмуд Муаз, 19.Алассан НДиайе, 29.Лусиан Санмартэн (3.Абдуллоҳ Кано, 85), 49.Аҳмад Заин (Муҳаммад Ал Сайари, 70)

Захира: 32.Фаиз Ал Субаиеи, 11.Сақр Отайф, 13.Иброҳим Ал Зубайди, 28.Абдуллоҳ Ал Шаммари, .

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 11.Садриддин Абдуллаев (29.Қувондиқ Рўзиев, 66), 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе (8.Саламат Қутибоев, 86), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев (10.Марат Бикмаев, 57), 42.Гнонтча Коне, 99.Жалолиддин Машарипов

Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Ньоре Кризо, 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёржон Туропов

Огоҳлантиришлар: Муҳммад Коне 75, Ал Абси 80


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика