UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31"МЮ чемпионлик учун курашарди!" — Майкл Оуэн Кэррикнинг ишига юқори баҳо берди  3 23:55"Бир вақтнинг ўзида "Атлетико"ни ҳам бошқараман!" — Клопп "Реал" ҳақидаги миш-мишларга кескин жавоб берди  1 23:25Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!  6 22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  4 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  3 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  10 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  1 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  10 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  6 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  8 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  3

ОЧЛ 2 олдидан. "Насаф" халқаро ўйинларга тайёрми? Янгиликлар

ОЧЛ 2 олдидан. "Насаф" халқаро ўйинларга тайёрми?

Кеча Осиё чемпионлар Лигаси 2 мусобақасининг дастлабки мавсумига старт берилди.

Ҳозирча Ғарб минтақасида фақат иккита ўйин ўтказилган бўлса, бугун бошқа учрашувлар бўлиб ўтади. Мазкур турнирда Қаршининг "Насаф" клуби Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Қаршиликлар 2023 йилги мавсум Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида мусобақада иштирок этишади. 

"Насаф" гуруҳдаги илк ўйинини бугун Кувайтда "Кувайт" СК жамоасига қарши ўтказади. Ўйин бизнинг вақт билан 21:00да старт олади. 

Мусобақа формати ҳақида

Осиё чемпионлар лигаси 2 аввалги ОФК Кубогининг "меросхўри" бўлиб, бу йилдан янги номга эга бўлди. Бунгача ушбу мусобақа 20 йил давомида ОФК Кубоги номи билан аталиб келди. Мусобақанинг гуруҳ босқичида 32та жамоа иштирок этади. Жамоалар 4тадан 8 гуруҳга бўлинган. ОЧЛ 2 клубларни икки минтақага бўлган ҳолда ўтказилади. Шунда Шарқ минтқасида 16та, Ғарб минтақасида ҳам 16та жамоа кураш олиб боради. 

"Насаф" Ғарб минтақасининг "D" гуруҳидан жой олган бўлиб, ўз ўйинларини "Кувайт СК", БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" ҳамда Иорданиянинг "Ал Ҳуссейн Ирбид" клубларига қарши ўтказади.

Гуруҳ ўйинлари якунига етгач, ҳар бир гуруҳдан 2тадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. 1/8 финалда жамоалар 8та жуфтликка бўлинади ва ўйинлар уй-меҳмон тарзида кечади. Гуруҳ ўйинлари якунига етганидан сўнг 12 декабрь куни 1/8 финалга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. 


"Насаф"нинг тайёргарлиги ҳақида



Айни пайт Суперлигада пешқадамлик қилаётган "Насаф" бу ўйинга яхши кайфиятда етиб келди. Жамоа Суперлиганинг охирги 4та ўйинида фақат ғалаба қозониб, бирорта ҳам гол ўтказмади. Тўплар нисбати 7-0. Буни эса жуда яхши кўрсаткич деса бўлади.

"Насаф" Кувайтга Тошкент - Доҳа - Кувайт йўналиши бўйлаб 16 сентябрь куни етиб борди ва икки бор машғулот ўтказишга улгурди. Кеча бўлиб ўтган ўйиндан олдинги матбуот анжуманида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қизиқ беллашув кутаётганини билдирди. 


"Кувайт СК" ҳақида 



Бу жамоа Кувайтнинг энг номдор клубларидан бири ҳисобланади. Айтиш мумкинки, "Кувайт СК" бу Кувайтнинг "Пахтакор"и - яъни халқ жамоаси. "Кувайт СК" шу пайтгача 19 марта мамлакат чемпиони бўлган. Бундан ташқари 50дан зиёд турли совринлари бор. Жамоа бунгача 3 марта ОФК Кубогида зафар қучган - 2009, 2012 ва 2013 йилларда.

"Кувайт СК" мамлакатдаги энг ёши катта жамоа ҳисобланади: 1960 йилда ташкил топган. Жамоанинг ҳозирги ўйинларига тўхталадиган бўлсак, "Кувайт СК" бунгача ички чемпионатда 4та учрашувда майдонга тушиб, барчасида зафар қучди. Тўплар нисбати 14-1. Дарвоқе бу жамоа ОЧЛ 2 гуруҳ босқичида иштирок этиш учун плей-оффда Баҳрайннинг "Ал Аҳли" клубидан устун келди.

Клуб бош мураббийи 50 ёшли черногориялик Небойса Йовович ҳисобланади. Қизиғи, мураббийнинг исми қулоққа русча "не бойся", яъни "қўрқма" деган сўзга ўхшаб эшитиларкан. Лекин қўрқишга ҳожат йўқ, "Ал Виҳдат" Қаршига келиб 1:5 ҳисобида енгилганида ҳам жамоа бош мураббийи шу киши эди. 


Х.Холиқов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика