«Обод» мухлисларни «ЖАР»га чорлайди

Narzulla Saydullayev
12 мар 2016, 07:54
Эртага олий лиганинг янги вакили «Обод» жамоаси дастлабки уй учрашувини ўтказади.

Жамоа пойтахтимиздаги «ЖАР» стадионида «Бухоро» футболчиларини қабул қилади. Учрашув соат 16:00да бошланади.

Расмий ўйин олдидан стадионда янги маувсумнинг очилишига багишланган дастур ҳам бўлиб ўтади. Соат 15:00дан бошлаб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Ниҳол» мукофоти совриндори Зиёда футбол мухлисларини ўзининг шўх ва дилтортар қўшиқлари билан хушнуд этади. Шундан сўнг стадионда мавсумнинг очилишига бағишланган тадбир ўтказилади. Учрашувнинг биринчи бўлими тугагач «Бунёд» гуруҳи ижросидаги шўх қўшиқлардан баҳраманд бўласиз. Қолаверса, стадионга келадиган мухлислар учун узига хос совҳалар ҳам хозирлаш кўзда тутилган.

Хуллас, бугун «ЖАР» стадионига келсангиз, кетказган вақтингизга асло ачинмайсиз. Камига «Обод» ва «Бухоро» жамоалари ҳам мухлисларга чиройли ва томошабоп ўйин кўрсатишга жиддий бел боғлаган.

Дарвоқе, стадионга кириш бепул. Шундай экан, 12 март куни соат 15:00дан «ЖАР» стадионида бошланадиган ажойиб спорт ва санъат шоусини ўтказиб юборманг.

«Обод» ФК матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia