"Ньюкасл" ўзининг трансфер рекордини янгилаши мумкин

Mirjalol Normatov
28 мар 2019
"Ньюкасл" "Хоффенхайм" футболчиси Жоэллитонни трансфер қилмоқчи.

"Chronicle Live" хабарига кўра, Германия жамоаси ўз форвардини 47 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Агарда харид амалга ошса, "Ньюкасл" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга ошириши мумкин.

"Ньюкасл"нинг энг йирик хариди 2018 йилда амалга оширилган бўлиб, клуб 25 миллион евро эвазига Мигель Альмиронни трансфер қилганди.

22 ёшли Жоэллитон бу мавсумда жамоаси таркибида 25 ўйинда 7 гол киритди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Chronicle Live