"Ньюкасл" етакчиси: "Реал"нинг қизиқиши мен учун ёқимли"

Sherzod Nurmatov
11 окт 2022, 10:22
"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Бруно Гимарайнш унга "Реал" қизиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

"Мен "Ньюкасл" лойиҳасига ҳеч қачон шубҳа қилмаганман. Ҳар доим АПЛда ўйнашни хоҳлаганман ва ҳозир бундан завқ оляпман. Мухлислар мени яхши кўришади, мен ҳам уларни яхши кўраман. Худди шу руҳда давом этиб, бу ерда афсонага айланмоқчиман. "Реал" – дунёнинг энг яхши клуби. Уларнинг қизиқиши мен учун ёқимли. Аммо бу шунчаки гап-сўздан бошқа нарса эмас", – деди Гимарайнш.

Бруно "Ньюкасл"га 2022 йилнинг январида "Лион"дан 42 миллион евро эвазига ўтган эди. У жорий мавсум АПЛнинг 6 ўйинида 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Chronicle Live