Нуньес кеча "Ньюкасл" билан ўйинда жорий мавсум АПЛ рекордини ўрнатди

Narzulla Saydullayev
2 янв 2024, 11:20
"Ливерпуль" форварди Дарвин Нуньес юқори Xg кўрсаткичи билан "Ньюкасл" билан ўйинда гол ура олмади.

Юрген Клопп жамоаси АПЛ 20-тури доирасидаги ўйинда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

24 ёшли уругвайлик ҳужумчи ўйинни 1,61 кутилган голлар кўрсаткичи билан якунлади.

Бу жорий мавсум Премьер-лигада битта ўйинда гол ура олмаган ўйинчилар орасидаги энг юқори кўрсаткич.

Топ-3дан шунингдек "Эвертон" форварди Доминик Кэлверт-Льюин "Ньюкасл" билан ўйинда (1,58) ва Нил Моп (ҳозирда "Брентфорд"да ижара асосида ўйнамоқда) "Фулхэм" билан баҳсда (1,35) ўрин олган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Squawka