Нойер камида 2025 йилгача "Бавария"да қолмоқчи. Шартнома тез орада имзоланиши мумкин

Alisher
17 ноя 2021, 17:16
"Бавария" дарвозабон Мануэль Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.

35 ёшли немиснинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, аммо томонлар янги битимни муҳокама қилишмоқда.

Дарвозабонни Мюнхен клубида барчаси қаноатлантирмоқда, у шартномани камида 2025 йилга қадар узайтиришни хоҳлайди. Томонлар йил сўнггида келишувга эришиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Нойер 2011 йилдан бери "Бавария"да ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport1.de