"Not bad". Президент Зеленский Франция билан ўйинга ўз муносабатини билдирди

Aziz Tukhtamuradov
25 мар 2021, 08:35
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат терма жамоасининг Францияга қарши ўйинда қайд этган дурангига ўз фикрларини билдирди.

"Жаҳон чемпионлари билан сафардаги дуранг - not bad. (ёмон эмас - изоҳ).

Жамоа ва мураббийларни яхши натижа билан табриклайман. Йўқотишларга қарамай мана шундай натижага эришилди. Олға, Украина!", - деб хабар қолдирди Зеленский Твиттердаги саҳифасида.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: tribuna.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›