UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Эспаньол" ўзига хос рекорд муаллифига айланди  1 15:00Чемпионлар лигаси. "Лион" - "Барселона"  13 14:16Бонуччи "Ювентус"га қайтишдан олдин "Реал"дан таклиф олган экан  9 14:07"Найза"си бор "Ал Насср" ва Қосимовга суянган АГМК  38 13:58Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:46Дибала: "Ювентус" - ЧЛда ғолиб бўлиш учун номзод, аммо буни майдонда исботлаш керак"  8 13:30"Қўқон-1912" уч легионер билан шартнома тузиш арафасида  10 12:49Катта муваффақиятлар кичик ғалабалар орқали бошланади  25 12:47ЕЧЛ. Бугун "Ливерпуль" - "Бавария" ва "Лион" - "Барселона" ўйинлари бўлади  30 12:30"Челси" собиқ футболчиси: "Саррини аниқ ҳайдаб юборишади"  23 12:282019 йилда Суперлигада Adidas Conext 19 тўпларидан фойдаланилади  11 12:03Негредоси бор “Ал Наср” ҳақида  31 12:00Бугун "Ал Насср" - АГМК учрашуви жонли намойиш этилади  45 11:50"Бавария" билан Англияга учмаган Рибери Ливерпулда  12 11:42"Бавария" "Энфилд"да машғулот ўтказди  19

Нўъмон Ҳасанов: “Ўйиндан завқ олдим” Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: “Ўйиндан завқ олдим”

Суперлига 17-туридан олган “Қўқон-1912” – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Нўъмон Ҳасанов ва Қувондиқ Рўзиев иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Бугунги ўйин чиройли ва томошабоп бўлди. Ўйиндан завқ олдим. Катта ташаббусга эга бўлдик. Ўйинимиз борган сари очилиб бораётгани мени хурсанд қилмоқда. Бугун мавсумдаги энг яхши ўйинлардан бирини ўтказдик. Айниқса футболчиларимнинг 1-таймдаги ҳаракатлари менга кўпроқ ёқди. Танаффусда ҳам шундай темпда ўйнашни давом эттириш ҳақида кўрсатма бердим.

Жасур Хакимовни анчадан бери биламан. У анча ҳаракатчан,яхши очилади ва  ҳужумда катта жаҳмдаги ишларни бажаради. Жасур ҳали тўлиқ ўзини кўрсата олгани йўқ. Ўйлайманки унинг энг яхши ўйинлари олдинда.
Кейинги тур “Насаф”га қарши ўйин кутиб турибди. Футболчиларга дам бермаймиз, эртадан бошлабоқ тайёргарликни бошлаймиз. Қаршидан ҳам яхши натижа билан қайтиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.  

Қувондиқ Рўзиев: Авваламбор стадионда бизни қўллаб турган мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Учрашувда катта ташаббусга эга бўлдик. Вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб янада йирик бўлиши мумкин эди. Мураббиймиз айтганидек ўйинимиз очилиб бормоқда. Кейинги ўйинларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қиладиган натижаларни қайд этишга ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг