UZ

Сўнгги янгиликлар

19:36Дэйли Блинд Златан МЮга қайтишини хоҳлайди  0 19:34Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "A" гуруҳи 1-тур натижалари + ФОТО  0 19:08"Милан" Бонуччи билан 5 йиллик шартнома имзоланганини эълон қилди  6 18:45Гнабри: "Бавария" бошқа футболчи сотиб олмайди деб ўйлаётганим йўқ"  0 18:42Расман: "Реал" Себальосни таништирди + ФОТО  6 18:17“Локомотив” Минск йиғинини якунлаб Тошкентга қайтди  2 18:14"Бавария" нишонига "Арсенал" ва "Манчестер Сити" кўз олайтирмоқда  7 18:06Шерзод Қосимов Фаластиндаги ўйинларни бошқармоқда  5 17:49Жамшид Қобулов ва Суннатилло Эрматов яна "Цементчи"да!  6 17:43Левандовски Обамейянг "Боруссия"да қолганидан хурсанд  1 17:42Спорт. Боксчимизнинг WBA янги рейтингидаги ўрни, "У ким?" лойиҳасида спортчининг кимлигини топа оласизми?  0 17:38Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. Япония чемпиони Хитой чемпионига ҳеч қандай имконият қолдирмади + ФОТО  1 17:12"Бавария" футболчисига Руммениггенинг сўзлари ёқмади  5 17:05Омар Моманидан янги карикатура: Гвардиола Данилони харид қилишга қизиқиб қолди  7 17:04"Сўғдиёна"га ё янги мураббий келади ё Даврон Файзиев қайтади  8

09 сен 08:01
Янгиликлар

Никки Хавенар: “Менинг севимли жамоам “Арсенал”

Хабарингиз бор, шу кунларда 1995 йилда тавваллуд топган футболчилардан ташкил топган Япония ёшлари юртимизда меҳмон бўлишди.
Бу жамоа Алексей Евстафеев мураббийлиги остидаги ёшдаги футболчилардан иборат терма жамоа билан икки бор ўртоқлик учрашувда майдонга тушишди. Дастлабки учрашувда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи учрашувда эса, жанговар дуранг қайд этилди. Ҳар икки баҳсда японияликлар таркибида ажойиб ўйин кўрсатган Никки Хавенар эътиборимизни тортди. Қолаверса, у Япония миллий терма жамоасининг ҳужум чизиғида ҳаракат қилувчи Марк Хавенарнинг укаси эканлиги ҳам, бизнинг Никкига нисбатан қизиқишимизнинг яна-да ошишига сабаб бўлди. Унинг Ўзбекистон ҳақидаги фикрлари, учрашувдан олган таассуротлари нафақат бизга балки, мухлисларга ҳам қизиқ эканлигини ҳисобга олиб, иккинчи учрашув якунлангандан сўнг, У билан учрашиб қисқача сухбат уюштирдик.

- Никки юртимизга хуш келибсиз?
- Раҳмат. Бир оз иссиқ эканлигини ҳисобга олмаганда юртинглар жуда ҳам ажойиб экан.

- Мана икки бор ўзбекистонлик тенгқурларингизга қарши майдонга тушдингиз. Ушбу учрашувлар сизда қандай таассурот қолдирди? Умуман Ўзбекистон қандай услубда тўп суриши ҳақида қандайдир мълумотга эгамидинглар?
- Учрашувлар жуда юқори савияда ўтди деб ўйлайман. Ўзбекистон Осиёнинг кучли футбол мамлакати эканлиги ҳаммага маълум. Ҳар бир тоифадаги терма жамоанглар халқаро ареналарда яхши натижаларга эришиб келаяпти. Бизга қарши майдонга тушган терма жамоангиз ҳам, яхши шакилланган ва таркибида ажойиб тарзда ҳаракатлана оладиган футболчилар кўпчиликни ташкил қилар экан. Биз Ўзбекистон терма жамоасини қисқа тўп узатишларга асосланган футбол намойиш этади деб, ўйлагандик. Ўйин мобайнида амин бўлдим-ки, узун “пас”лар ва иккинчи қаватда ҳам, юртингиз жамоаси самарали ҳаракатлана олар экан. Олдинги чизиқдаги баланд бўйли ҳужумчи (Игорь Рогаванов назарда тутилмоқда, муаллиф) менга жуда қийинчиликлар туғдирди.

- Акангиз, Марк Хавенар ўзбекистонлик футбол мухлисларига жуда ҳам яхши таниш. Лекин у ҳужум чизиғида тўп суради. Сиз ҳимояни танлашингизга асосий сабаб нима? Балки Японияда юқори савиядаги ҳужумчилар етишиб чиқиши, ёки акангиз Марк каби етук даражага ета олмайман деган ўй бўлгандир. Одатда, мухлислар бирор машҳур футболчи ва яқинларини бир-бирига солиштиришга одатланган?
- Ёшлик чоғимизда Марк мени дарвозага қўйиб, ўзи зарбалар беришга одатланганди. Эхтимол, шу пайтлардан бошлаб менда ҳимояга бўлган қобилият ривожланиб боргандир. Қолаверса, ҳар бир футболчида ўзига яраша истеъдод бўлади. Тўғри, японияда тезкор ва юқори даражадаги ҳужумчилар етишиб чиқади. Лекин ҳимоя борасида ҳам мақтана оламиз. Масалан, Юто Нагатомони мисолида буни кўриш мумкин. Акам билан кўп бор куч синашганмиз. Деярли ҳамма вақт мен йирик ҳисобда мағлуб бўлардим. Марк ҳужум учун туғилгандек гўё. Мен ҳужумда акам каби тўп сура олмаслигим аниқ эди.

- Ҳозирда, қайси клуб сафида тўп сураяпсиз?

- “Нагоя Грампус”.

- Япониялик ёш футболчиларга кучли чемпиоанат вакиллари жиддий эътибор қаратишмоқда. Сизга ҳам қизиқишлар бўлдими? Қолаверса, Марк Хавенар Голландиянинг “Витесс” жамоасида тўп суради. Эхтимол кичик Хавенарга ҳам ушбу клуб бефарқ эмасдир?
- Ҳозирча, бу борада қизиқишлар бўлмади. Балки, бир оз ўзимизни кўрсатишимиз керакдир. Менинг севимли жамоам “Арсенал”. Келажакада ўзимнинг устимда қаттиқ ишлаб, ушбу машҳур жамоа сафидан ўрин олишга ҳаракат қиламан.

Аҳмад ЭШМАТОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум
Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида ...  140
Ўзбекистон U-23 Непални мағлуб этди Ўзбекистон U-23 Непални мағлуб этди
U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Непал U-23 - Ўзбекистон...  90
Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин
Туркияда бир ҳафталик йиғин олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма...  87
Муносабат: Бабаян таклиф этган футболчилардан кимлар Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйнаши мумкин? Муносабат: Бабаян таклиф этган футболчилардан кимлар Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйнаши мумкин?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир ҳафталик йиғин ўтказиш мақсадида...  81
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: