Нидерландия 11 та ўйиндан бери ютқазмаяпти

Aziz Tukhtamuradov
9 июн 2022, 09:04
Нидерландия терма жамоаси Луи ван Гал қайтганидан сўнг мағлубиятга учрамаяпти.

Улар тунда Миллатлар лигасининг иккинчи тури доирасида Уэльсни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. 

92-дақиқада гол ўтказиб юборган Нидерландия 94-дақиқада яна гол уриб, ғалабани илиб кетди. 

Нидерландиянинг мағлубиятсиз серияси 1 сентябрь куни бошланган. Ўшанда улар ЖЧ-2022 саралаши доирасида Норвегия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашган. Ҳозирга келиб терма жамоа сўнгги 11 та ўйинида 8 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›