Неймар "Ренн"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Alisher
17 авг 2019, 17:58
ПСЖ ҳужумчиси Неймар Франция чемпионати 2-тур ўйинини ўтказиб юборади.

Неймар бугун жамоа машғулотларига қайтди. У олдинроқ Франция Суперкубоги доирасидаги "Ренн"га қарши ўйинни ва Франция чемпионатининг 1-тури доирасида "Ним"га қарши баҳсни ўтказиб юборган эди.

- Неймар умумий гуруҳдаги машғулотларни якунламади, уни майдонга тушишига жуда ҳам эрта деб ўйлайман, - дейди ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель.

Бразилиялик футболчи тез орада "Барселона"га ўтиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарлар янграмоқда.

Омар Моманидан карикатура: Неймар Коутиньони хурсанд ҳолда "Бавария"га кузатиб қўймоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AFP