

Иккала юлдуз ҳам 2017 йилдан бери парижликлар шарафини ҳимоя қилиб келади. Бироқ улар ўртасидаги муносабат анча вақтдан бери кўнгилдагидек эмас.
Жумладан, август ойида "Монпелье"га қарши баҳсда иккала футболчи пенальти тепиш борасида жанжаллашиб қолди.
Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги муносабатларда ҳам улар ўртасида тўсиқ борлигини гувоҳи бўлиш мумкин.



