Неймар Бразилия олимпия терма жамоаси сардори этиб тайинланди

Aslanov Jasurbek
30 июл 2016, 11:25
Бразилия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Рожерио Микаленинг маълум қилишича "Барселона" ҳужумчиси Неймар Рио-де-Жанейродаги футбол турнирида сардор бўлади.

"Неймар жамоа сардори бўлади. Боғични Маркиньос, Родриго Кайо, Луан, Габриэль Жэзус, Фернандо Прасс ҳам тақиши мумкин эди. Жамоа Неймарни жуда яхши кўради" - дейди Микале.

Бразилия олимпия терма жамоаси турнирни 4 август куни ЖАРга қарши баҳс билан бошлайди. Уларнинг гуруҳида Ироқ ва Дания жамоалари ҳам бор.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›