Неймар 1/8 финалдаги баҳсни ўтказиб юборади

Mirjalol Normatov
17 дек 2018, 20:26
Сешанба куни ПСЖ Франция кубогининг 1/8 финали доирасида "Орлеан" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Олдинроқ бразилиялик футболчининг оёғидаги мушакларида муаммолар борлиги борасида маълумотлар берилганди. Шу боисдан Томас Тухель футболчини бир неча машғулотлардан озод қилганди.

26 ёшли Неймар бу мавсум ПСЖнинг 19 ўйинида қатнашиб, 16 гол урди ва 8 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: France Football