
Қайтарилган чипталарни ФИФА расмий сайтида сотиб олиш мумкин.
ФИФА маълумотларига кўра, германиялик мухлислар жаҳон чемпионати ўйинлари учун 70 мингга яқин чипта харид қилишган. Мамлакат терма жамоаси ЖЧнинг плей-офф босқичига чиқа олмади.
"ФИФА чипталарини қайта сотиш 15 июлгача очиқ, мухлисларга вазиятни кузатишни маслаҳат берамиз. Бирор жамоа мухлислари қайтаралиган чипталар сони ҳақида аниқ маълумот бера олмаймиз" - дейилади ФИФА баёнотида.
Кўплаб немис мухлислари уйга қайтишга шошилишмоқда. Москвадан Германияга учадиган рейслар тўлган.