UZ

Сўнгги янгиликлар

21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  1 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  6 20:21АПЛ. "Арсенал" – "Тоттенхэм": Инкапье, Эзе, Мерино, Дансо ва Қудус асосийда!  2 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  3 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  9 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  12 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  14 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  6 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3

Неъматилло Қуттибоев: "Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Жамоалар ўртасидаги даража учрашув тақдирини ҳал қилди" Янгиликлар

Неъматилло Қуттибоев: "Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Жамоалар ўртасидаги даража учрашув тақдирини ҳал қилди"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал "Арал" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг нукусликлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- "Пахтакор" жамоасини ғалаба ва кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман. Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Иккинчи бўлимда футболчиларимда чарчоқ аломатлари сезилди. "Пахтакор" кўп вазиятлар ярата олди. Ўйин сўнгида эса улар гол уришди ва ғалаба қозонишди.

- Бугун "Пахтакор" жамоаси "Арал"дан жисмоний жиҳатдан устунлиги иккинчи тайм сўнгида билиниб қолди. Амалдаги чемпион ва Суперлиганинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- "Пахтакор" кучли жамоа эканлигини барча билади. Шунга қарамай, биз ҳужумкор футбол танладик. "Пахтакор" стадионинг майсаси табиий. Биз эса сунъий қопламада футбол ўйнашимизни биласизлар. Ушбу жиҳат ҳам футболчиларга бироз оғирлик қилди. Танаффусдан сўнг "Пахтакор" ҳужумга бўлган эътиборини янада кучайтирди.

- Ушбу учрашув аслида Нукус бўлиб ўтиши керак эди. Агар учрашув манзили ўзгармаганида "Пахтакор"га қанчалик қийин бўларди? Ўтган мавсум "Пахтакор" Нукусда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганини эслаймиз.

- Бу масала ҳақида ўйлаш нотўғри. "Пахтакор" топ жамоа ва бугунги учрашувда даража ўз сўзини айтди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика