


"20 март, чоршанба куни вакилларимиз дастлабки ўртоқлик беллашувида Қирғиз Республикаси U-20 терма жамоаси билан куч синашса, 24 март, якшанба куни бизга яқиндан таниш бўлиб улгурган Тожикистон чемпионати етакчи клубларидан бири "Хўжанд" жамоасига қарши баҳс бўлиб ўтади.
Ҳар икки беллашув Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида соат 16:00 да бошланади", – дейилади фарғоналиклар хабарида.



