"Нефтчи" устози: "Ўзбекистон терма жамоаси ўз даражасини намойиш этди"

Aslanov Jasurbek
18 июн 2023, 01:20
Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан (5:1) сўнг "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳақида нима дея оласиз?

- Ажойиб ўйин. Ўзбекистон терма жамоаси ўз даражасини намойиш этди. Айниқса иккинчи бўлимда, ўзгаришлар орқали босимни кучайтириб, тезликни оширишди ва бу голларга олиб келди.

- Тожикистон терма жамоасига нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Тожикистон жисмоний ҳолат ва ўйин ташкил қилиш бўйича бироз ютқазди. Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлардан сўнг ўйин сурати йўқолди ва баъзи ҳудудлардаги муваффақиятсизликлар голларга олиб келди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›