UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Машъал" - "Бунёдкор" 1:0  0 14:15ВИДЕО. "Машъал" - "Бунёдкор" 1:0  0 13:45Луис Энрике бир саволдан сўнг матбуот-анжуманини тарк этди  5 13:14Жозе Моуриньо: "Ҳимоя марказида уч футболчи қолди. Тер тўкиб шуғулланяпман, мен ҳам у ерда ўйнашим мумкин"  3 13:09Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 12:42"Барселона" ва "Реал" афсоналари Ливанда футбол учрашуви ўтказишди (видео)  13 12:23Бахтиёр Давлатов хотира турнири: "Насаф-2003" - финалда  1 12:21Конте: "Статистикани ёқтирмайман, аммо "Челси" АПЛда 11 учрашувдан бери нолга ўйнай олмаяпти"  13 12:19Championat.asia сайтининг йил мураббийи ва футболчиси сўровномасида берган овозлари ёхуд газеталар диққатига  9 11:57"Odil Junior" - "BFK Asia" учрашувига испаниялик мутахассис ташриф буюради  5 11:54Зидан: "Реал"да А-жамоаси ва B-жамоаси йўқ"  12 11:39Olamsport.com: Бугун Кличко - Жошуа жанги ва бошқа хабарлар  9 11:32ФИФАнинг интизом қўмитаси Инфантинога нисбатан суриштирув ишларини бошлади  4 11:14Бугун футбол. "Насаф" олий лигадаги 595-учрашувини ўтказади  10 11:11Ёшлар лигаси 8-тур “Шўртан” – “Қўқон-1912” – 0:0 (фотогалерея)  2

09 окт 17:55
Янгиликлар

“Нефтчи” ПФК пахта теримига чиқди

Бекорга куз фаслини жўжа санайдиган палла дейишмайди.
Бу пайтда бободеҳқонлар ўз ҳосилларини йиғиб олишади. Аниқроғи, ғалвир сувдан кўтарилади. Энг асосийси юртимизнинг бойлиги саналмиш пахта йиғим-терими ҳам айнан мана шу фаслга тўғри келади. Сентябрь ойидан бошлаб бутун ўзбек ҳалқи миллий бойлигимиз ҳисобланмиш пахтани нест-нобуд қилмасдан териб олиш пайида бўлади. Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси мана шу пахта мавсумида ўзининг ўрнини далада деб билади.

Ҳашар фақат ўзбекистонликларга хос одат. Ҳеч бир давлатда биздаги каби бундай удумни топа олмайсиз. Пахта мавсумида эса ҳалқимизнинг якдил ва аҳил эканлиги яққол кўзга ташланади. Элимизнинг фаровонлигини йўлида тинмай меҳнат қилаётган ҳалқимиз пахта мавсумида бир ёқадан бош чиқарган ҳолда дала томон ошиқади. Биздаги бу ҳолатни кўрган ўзга юртдан келган киши ҳайратда қолиши ҳеч гап эмас. Ҳозир ҳамма пахта йиғим терими билан банд.

Вилоятимиз хирмонига ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган ва ташаббускорлик кўрсатган “Нефтчи” жамоаси вакиллари ҳам 7 октябрь куни дала томон йўлга чиқишди. Бундан мақсад оз бўлса-да, пахтакорларга мадад бўлиш эди. Ўйлаймизки, мақсадимизга эришдик.

Далага кириб борар эканмиз, оппоқ либосга бурканган ерларни кўриб, қувондик. Мана шундай озод ва обод ватанда яшаётганимизга шукроналар айтдик.

Пахта термида “Нефтчи” ПФКда хизмат қилаётган бир қатор ходимлар, футболчилар Қўштепа туманининг пахта хирмони юксалишига хисса қўшиш ниятида “Янги ҳаёт” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Эрали Сафаров файзли ери” фермер хўжалигида бўлдилар.

Комилжон Мирзабоев - “Нефтчи” профессионал футбол клуби раиси:
- Футболчиларимизга 20 турдан кейин 4 кунлик таътил бергандик. Мана шу таътилнинг бир кунини далада, пахта майдонида ўтказишга қарор қилдик. Мамлакатимиз пахта хирмони юксалишига оз бўлса-да хисса қўшсак, бундан мамнунмиз. Йигитларимизнинг шижоати, қизиқиши яхши, терим сурати ҳам юқори. Футболчиларимизнинг ҳар бири тушликкача 40 кг дан пахта терган бўлса, кун якунига қадар 100 кг га етказишни режалаштиришяпти. Тўғрисининг айтсам, менинг ташаббусимни барча жамоадошларим мамнуният билан қарши олишгани мени қувонтирди.

Саидилло Раҳматов “Нефтчи” футболчиси – Терим жуда қизғин бошланди. Юқорида таъкидлагандек, барча сафдошларимиз жуда катта қизиқиш билан пахта теришяпти. Ҳар ҳолда, майдонда копток тепишнинг қандай гашти бўлса, далада пахта теришнинг гашти ҳам бундан кам эмас экан. Тоза ҳавода, дустлар билан хангомалар айтиб, кенг жойларда кўнгил ёзиш завқига ҳеч нарса тенг келмас экан. Юртимиз пахта хирмонининг баланд кўтарилишига хисса қўшаётганимиздан мамнунмиз ва буни ўзимиз учун шараф деб биламиз.

 “Нефтчи” ПФК Матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  165
Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди
Бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида...  74
Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди" Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди"
"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил...  100
Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат" Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра, ҳар...  61
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: