UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   0 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  1 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  11 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  6 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  2 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 21:13Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Коняспор" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  27 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  49 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   5 19:57Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  40 19:42"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед" билан "Аякс" истеъдоди учун курашади  0 19:08Шерзод Эсанов - 2026 йилги Суперлиганинг дастлабки голи муаллифи  2 18:58"Металлург" бразилиялик ҳужумчини олиб келди  1

"Нефтчи" клуби логотипи 16 кун ичида иккинчи бор ўзгартирилди Янгиликлар

"Нефтчи" клуби логотипи 16 кун ичида иккинчи бор ўзгартирилди

Теглар :  НефтчиЛоготип
5 февраль куни Фарғонанинг "Нефтчи" клуби логотипи ўзгарган эди.

Бугун, 21 февраль куни клуб матбуот хизмати логотип яна ўзгарганини эълон қилди.
Барчага маълумки, 2021 йил футбол мавсуми учун  янгиланган клуб логотипи тақдим этилган эди ва бу логотип кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлиб келди. Шу масалага ечим топиш мақсадида клуб базасида мухлислар ва футбол расмийлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Янги логотип  юзасидан мухлислар, журналистлар ва жамоатчиликнинг эътирозлари ўрганиб чиқилди. Йиғилишда клубнинг барча маъмурият ходимлари ва  фаҳрий мухлислар иштирок этдилар. Кун тартибига "Нефтчи" ПФК логотипига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала қўйилди. Клубнинг кўп сонли мухлислари томонидан билдирилган фикр ва таклифларига биноан, клуб логотипига ўзгартириш киритиш кераклиги ҳакида гапириб ўтилди. Янги логотипнинг бир нечта нусҳалари йиғилиш қатнашчиларига тақдим этилди ва улар орасидан энг маъқули танланди. Йиғилишда қабул қилинган  қарорга кўра, клубнинг янги логотипи танлаб олинди ва бир овоздан маъқулланди. Бундан буён "Нефтчи" футбол клуби билан боғлиқ бўлган барча тадбир ва матнларда ушбу янги логотипдан фойдаланилади.


Ўтган йиллардаги логотип 


5 февраль куни эълон қилинган логотип  



21 февраль куни эълон қилинган логотип



Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика