UZ

Сўнгги янгиликлар

19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  2 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  3 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  2 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  6 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  37 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  3 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1

"Нефтчи" ФНҚИЗ ни табриклайди Янгиликлар

"Нефтчи" ФНҚИЗ ни табриклайди

Теглар :  ФарғонаНефтчи
Тарихдан бизга маълумки, Фарғона водийсининг табиий-иқлим шароитлари, бой минерал хом-ашё манбалари, меҳнат потенциали Ўзбекистонда нефтни қайта ишлаш саноатини яратишга асос бўлди.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши истеъмол жойида ўз хусусий нефтни қайта ишлаш тармоғини яратиш ва қолаверса бутун Ўрта Осиё ҳудуди бўйлаб саноат ва транспорт ривожини давом эттириш заруриятидан келиб чиқди.  Истеъмол худудларига ёқилғи,  ҳом-ашё манбаларига саноатни яқинлаштириш масаласи Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши билан ҳал қилинди.  Заводнинг узлуксиз фаолияти Ўрта Осиё ва Қозоғистон худудларининг нефт маҳсулотларига бўлган талабини қондирди,  уларни четдан келтириш ва шу билан боғлиқ фойдаланув ва капитал сарфларини тўхтатди.  

1958 йил 26 июнда биринчи қурилма ЭЛОУ фойдаланишга топширилди.  1959 йил бошларида биринчи атмосфера вакуум нефтни ҳайдаш технологик қурилмаси АВТ-1 ишга туширилди.  

1959 йил 27 январ куни ФНҚИЗ нинг туғилган куни деб ҳисобланади!

Бугун Фарғона Водийсидаги энг йирик ва катта саноат корхонаси 60 ёшга тўлди.
Барчамизга маълумки, узоқ йиллардан бери ФНҚИЗ “Нефтчи” ПФКни хар тарафлама қўллаб-қувватлаб келади.

Фурсатдан фойдаланган ҳолда “Нефтчи” ПФК барча кўп миллатли завод ходимларини ФНҚИЗнинг юбилей 60 ёши билан табриклайди!

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика