UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  0 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  6 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  2 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  10 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  27 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  10 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2

Назорат баҳси. “Нефтчи” – “Широқ” (Арманистон) 1:1 Янгиликлар

Назорат баҳси. “Нефтчи” – “Широқ” (Арманистон) 1:1

Туркияда йиғин ўтказаётган “Нефтчи” жамоаси режа бўйича яна бир ўртоқлик баҳсини ортда қолдирди.

Арманистоннинг “Широқ” клуби бу сафар Андрей Фёдоров жамоасига рақиблик қилди. Ўйинда кучлар тенг келди. Баҳсда ҳисобни фарғоналиклар очишди. 37-дақиқада Музаффар Музаффаров чамаси 30 метр масофадан жуда чиройли тарзда рақиб дарвозасини нишонга олди. 1:0. Биринчи бўлим “Нефтчи”нинг ҳисобдаги устунлиги билан якунланди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқаси келиб арманистонликларнинг тезкор ҳужумини бирга-бир вазиятда дарвозабон Руслан Матниёзов тўхтатди ва ҳакам бу ҳолатни пенальти сифатида баҳолади. 11 метрлик жарима зарбасини Румян Овсепян аниқ амалга оширди. Беллашувда бошқа гол киритилмади. Фарғона жамоаси баҳсда қуйидаги таркибда ўйнади.

Асосий таркиб: Руслан Матниёзов, Сергей Концевой, Дилёр Ирматов, Иброҳим Нўъмонов, Ҳамза Каримов, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Саид Абдужабборов, Никита Павленко, Дмитрий Комаровский, Шерзод Ҳакимов

Захирадан майдонга тушганлар: Терентий Луцевич, Абдужамол Исроилов, Дамир Низанов, Аббос Махсталиев, Умид Қодиров, Мўйдин Мамазулумов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Сардор Қулматов, Фурқат Ҳасанбоев

“Нефтчи”нинг навбатдаги рақиби Украинанинг “Днепр” Дзержинск жамоаси ҳисобланади. Беллашув 14 февраль куни бўлиб ўтади.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика