UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  0 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  2 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  5 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  39 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  6 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7

Назорат баҳси. “Нефтчи” – “Широқ” (Арманистон) 1:1 Янгиликлар

Назорат баҳси. “Нефтчи” – “Широқ” (Арманистон) 1:1

Туркияда йиғин ўтказаётган “Нефтчи” жамоаси режа бўйича яна бир ўртоқлик баҳсини ортда қолдирди.

Арманистоннинг “Широқ” клуби бу сафар Андрей Фёдоров жамоасига рақиблик қилди. Ўйинда кучлар тенг келди. Баҳсда ҳисобни фарғоналиклар очишди. 37-дақиқада Музаффар Музаффаров чамаси 30 метр масофадан жуда чиройли тарзда рақиб дарвозасини нишонга олди. 1:0. Биринчи бўлим “Нефтчи”нинг ҳисобдаги устунлиги билан якунланди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқаси келиб арманистонликларнинг тезкор ҳужумини бирга-бир вазиятда дарвозабон Руслан Матниёзов тўхтатди ва ҳакам бу ҳолатни пенальти сифатида баҳолади. 11 метрлик жарима зарбасини Румян Овсепян аниқ амалга оширди. Беллашувда бошқа гол киритилмади. Фарғона жамоаси баҳсда қуйидаги таркибда ўйнади.

Асосий таркиб: Руслан Матниёзов, Сергей Концевой, Дилёр Ирматов, Иброҳим Нўъмонов, Ҳамза Каримов, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Саид Абдужабборов, Никита Павленко, Дмитрий Комаровский, Шерзод Ҳакимов

Захирадан майдонга тушганлар: Терентий Луцевич, Абдужамол Исроилов, Дамир Низанов, Аббос Махсталиев, Умид Қодиров, Мўйдин Мамазулумов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Сардор Қулматов, Фурқат Ҳасанбоев

“Нефтчи”нинг навбатдаги рақиби Украинанинг “Днепр” Дзержинск жамоаси ҳисобланади. Беллашув 14 февраль куни бўлиб ўтади.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика