UZ

Сўнгги янгиликлар

22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  7 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  2 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  62 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  5 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  23 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2

Наврўз Олимов: "Келгуси йиғинларга ҳам таклиф олиш учун ўз устимда ишлашни тўхтатмайман" Янгиликлар

Наврўз Олимов: "Келгуси йиғинларга ҳам таклиф олиш учун ўз устимда ишлашни тўхтатмайман"

"Қизилқум" ҳужумчиси Наврўз Олимов яқинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида дебют учрашувини ўтказди. Шу муносабат билан ундан бу ҳақда қисқача интервью олдик.
- Албатта, ҳар бир футболчи сингари мен ҳам миллий терма жамоага таклиф этилганимдан хурсандман, - дея гап бошлади Олимов. - Яратган эгам буни давомли қилишини сўраб қоламан. Баъзида ҳар қандай ишни ҳам биринчиси омадсиз кечди кейинчалик ҳаммаси яхши бўлади. Дебют ўйинимиз мағлубият билан якунланди. Илоҳим кейинги сафар ғалабалар билан мухлисларимизни хурсанд қилиш насиб қилсин.

- Уммонга қарши ўтказган биринчи баҳсимиз Олмалиқда кечиб, тўғриси илк учрашувда ҳаяжон босди. Чунки миллий терма жамоада ҳар қандай футболчини дебют ўйинда унинг салобати босади. Боз устига мен биринчи ўйинда 20 дақиқа майдонда ҳаракат қилдим холос. Унда ўзимни тўлиқ кўрсата олмадим.

- Менга кўпроқ "Жар"да кечган иккинчи ўйинимиз ёқди. Бу учрашувда кўпроқ ўйнаш имкониятига эга бўлдим.



- Умуман олганда терма жамоада ҳаммаси яхши. Барча футболчилар бир-бирлари билан аҳил-иноқ. У ерда мен асосан Элдор Суюнов, Даврон Ҳошимов, Владимир Козак сингари ўз тенгқурларим билан бўлдим.

- Насиб қилса энди келгуси йиғинларга таклиф олиш учун ўз устимда ишлашни тўхтатмайман. Ҳаммаси ўзимга боғлиқ эканлигини жуда яхши тушуниб турибман.

- "Қизилқум"даги ишларим чакки эмас. Бу ерда ҳам ажойиб клуб шакллантирилган.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика