UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48Лионель Месси фаолиятини якунлагандан сўнг нима қилишини айтди  1 10:21Осиё ўйинлари тарихи: 9 та олтин билан кучли ўнликка кира олмаган Ўзбекистон. Инчеон-2014ни ёдга оламиз  1 10:01Клопп ЛАСК билан ўйин ҳақида: "Биз ғалабага лойиқ эдик, бор гап шу"  0 09:44Лука Модрич ва Тони Кроос "Реал"даги янги ўзгаришдан норози  5 09:40Суперлига 19-тур превьюси. "Қалдирғоч"нинг қаноти Қаршида қайриладими?   5 09:29Месси фаолиятидаги энг муҳим соврин қайси эканлигини айтди  0 09:13Ўзбекистон кетма-кет тўртинчи бор Осиё ўйинларида Гонгконг билан ўйнайди. Аввалги натижалар қандай бўлган?  6 08:57Юрген Клопп "Ливерпуль" рекордини ўрнатди  0 08:36Olamsport: Бугун Осиё ўйинларида қатнашадиган спортчиларимиз рўйхати, шахматчиларимиз кучли таркиб билан қатнашишади ва бошқа хабарлар  0 08:18Бугун футболчиларимиз Осиё ўйинларидаги юришни бошлайдилар  10 07:58Суперлига. Бугун 19-тур ўйинлари бошланади  8 07:40Саудия чемпионати. "Дамак" - "Ал Ҳилол" 1:1  1 07:35Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Фотиҳ" 2:1  0 07:30Европа лигаси. "Байер" - "Хаккен" 4:0   0 07:25Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Бацка Топола" 3:1   0

Навбатдаги қайта қуриш ёки тартибсизлик: ПСЖда нималар бўлмоқда? (мутолаа учун) Янгиликлар

Навбатдаги қайта қуриш ёки тартибсизлик: ПСЖда нималар бўлмоқда? (мутолаа учун)

Париж клубидаги ўзгаришлар ҳақида гаплашамиз.

Ҳар мавсум олдидан ПСЖ раҳбарияти аъзолари янги лойиҳа бошлаш ҳақида маълум қилишади. Жамоа, мураббий ва бошқарувчилар орасида ўзгаришлар рўй бермоқда, аммо бу натижаларга унчалик ҳам таъсирини ўтказмаяпти. Парижликлар ҳатто маълум бир муаммолар билан ҳам Франция чемпионига айланишди, аммо Чемпионлар лигасида мунтазам равишда муваффақиятсизликка учрашмоқда. Катта мақсадларга эга клубнинг кетма-кет икки йил ЧЛ 1/8 финалиданоқ чиқиб кетиши айнан муваффақиятсизлик сифатида баҳоланиши керак.



ПСЖ ҳар мавсум бошида таркибда бўлмаса ҳам, мураббийлар штабида қайта қуришни амалга оширади. Парижликлар бу сафар барча фронтда юриш қилишга қарор қилишди. Одатдагидек, биринчи қилинадиган иш – мураббийни истеъфога чиқариш қарори. ПСЖ Кристоф Гальтье қўл остида Франция чемпионатини ютди, аммо миллий Кубок ва Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан чиқиб кетди. Раҳбарият мавсум якунини қониқарсиз деб баҳолади шекилли, яна мураббийни алмаштиришга қарор қилинди.

Гальтье ўтган мавсум сўнггида ПСЖда қолиш хоҳишини маълум қилди. Аммо, сўнгги янгиликларга қараганда, парижликлар мураббийга шартномани эрта бекор қилишни таклиф қилишган. Мутахассис клубга ижобий жавоб берган кўринади, аммо томонлар ўртасида ҳалигача хайрлашиш борасида келишувга эришилгани йўқ. Бу бир неча ҳафталардан буён давом этмоқда. Французга Луис Энрике ўринбосар бўлиб турибди, аммо иш ҳужжатларни расмийлаштиришгача етиб бормаяпти, сабаби Гальтьенинг истеъфоси ҳали ҳал қилинмаган. Мутахассис билан музокаралар янада ривожланаётган бўлиши мумкин, аммо секин. Жараённи Гальтьенинг полиция ирқчиликда айблаб қўлга олгани ҳам қийинлаштирмоқда.

Аслида ҳозирда ПСЖда мураббий йўқ, аммо клуб фаол тарзда таркиб билан ишламоқда. Аммо, парижликлар ҳозирча диққатни кетаётган ўйинчиларга қаратишмоқда. Клубни биринчи бўлиб жамоада чемпионлик характерига эга кам сонли ўйинчилардан бири Серхио Рамос тарк этди. Испан Франция пойтахтида аниқ ортиқча бўлмасди, аммо томонлар шартномани узайтирмасликка қарор қилишди. Ҳудди шундай вазият эркин агент мақомида клубни тарк этган Лионель Месси билан ҳам бўлди. Катта эҳтимол билан парижликлар аргентиналикни сақлаб қолишга жуда ҳам уринишмади. Ҳа, ўйинчининг ўзи ҳам трибунадаги унинг номига бўлган мунтазам ҳуштакларни ҳисобга олганда, қолиш эҳтимоли паст эди.



ПСЖдан ҳозирча фақатгина Рамос ва Месси кетди, аммо бундай футболчилар кўпроқ бўлиши мумкин ва улар муҳим ўйинчилардир. Неймарнинг келажаги шартномаси яна 2 йилга мўлжалланган бўлса ҳам, ноаниқ бўлиб қолмоқда. ОАВ хабарига кўра, парижликлар бразилияликни сотишни хоҳлашмоқда ва буни яхши қарор деб номлаш қийин. Франция чемпионлари аллақачон Мессидек жамоанинг энг яхши ассистентини йўқотишди, энди эса яна бир узатмалар муаллифини рад этишмоқда. Жароҳатга мойиллик муаммоси Неймар учун актуал бўлиб қолмоқда, аммо бразилиялик яхши формада бўлганда, ҳужумда жамоага кўп фойда олиб келади.

ПСЖ шунингдек Марко Верратти билан хайрлашмоқда. Италияликни парижликларнинг майдон марказидаги энг яхши ўйинчи деб номлаш мумкин. Аммо, миш-мишларга кўра, уларга хавбекнинг паст самарадорлиги, профессионализми ва майдон ташқарисидаги ҳаракатлари ёқмайди. У билан бирга клубни Фабиан Руис, Карлос Солер ва Ренату Саншеш тарк этиши мумкин. Шу билан бирга, ижарадан Мауро Икарди, Кейлор Навас, Жоржиньо Вейналдум, Колин Дагба, Юлиан Дракслер, Левейн Кураза, Леандро Паредес ва нимадир қилиш керак бўлган бир неча ёш ўйинчилар қайтади.

Айниқса, Килиан Мбаппенинг келажаги борасидаги савол ўртада турибди. Яна. ПСЖ ўтган ёзда ўйинчи билан 2025 йилнинг июнига қадар шартнома узайтирилганини хабар қилди. Кейинроқ келишув яна 1 йилга узайтириш банди билан 2024 йилнинг июнига қадар тузилгани маълум бўлди. Бу эса клубнинг эмас, футболчининг ҳуқуқи. Мбаппе бу бандни фаоллаштирмоқчи эмаслигини маълум қилди. Шундай қилиб шартнома узайтирилганидан бир йил ўтиб унинг келажаги борасидаги савол сўроқ остида турибди. ОАВ хабарига кўра, парижликлар бу сафар ўйинчини сақлаб қолиш учун барчасини қилишмайди ва унинг сотувини кўриб чиқишади.



Ҳозирча бемалол ПСЖда қайта қуриш кетмоқда деб айтиш мумкин эмас. Аммо, парижликлар муҳим хавбеклар ва ҳужумдаги энг яхши ўйинчилар, улар билан эса бир қатор бошқа футболчиларни сотишса, бу қайта қуришга жуда ўхшаш бўлади. Уларнинг ўрнини ким эгаллаши эса бошқа масала. Самарадорлик бўйича Неймар ва Мбаппе билан солиштириш мумкин бўлган ўйинчилар жуда кам. Верратти каби бу иккаласини ҳам алмаштириш жуда қийин бўлади. Сифатли ярим ҳимоячилар "Вест Хэм"дан Деклан Райснинг кетиши билан боғлиқ вазият кўрсатганидек жуда ҳам юқори баҳоланмоқда. Ҳа, Навас тўлиқ кетса ҳам, Жанлуижи Доннарумма сифатли ўринбосар бўлмайди.

ПСЖда шундай вазият ҳукм сурмоқда-ки, жавоблардан саволлар кўп. Ким якунда жамоани бошқаради? Клуб қайси йўналишда ҳаракатланади? Парижликлар етакчилари билан нима бўлади? Бошқалар қатори Франция чемпионларини спорт директори Луиш Кампуш ҳам тарк этиши мумкин. Унга ҳам раҳбариятнинг саволлари бор. Бошқарувчи Гальтье қўл остида таркибни йиғди, аммо у мураббийни ҳам ҳайдашмоқда. Португалияликнинг янги бош мураббий билан ишлаш ёки ишламаслиги ҳам номаълум. Бошқа клублар тўлиқ таркибни кучайтириш устида ишлаётган бир пайтда, парижликлар умуман ҳеч нарса қилишмаяпти. ПСЖнинг яна бир бор қайта қуришни амалга оширишига ишоралар бор, аммо аслида барчаси кўпроқ хаосга ўхшаб кўринмоқда.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
03 июл 19:06:48
manutd_and
PSJ Qatarga JCh 2022ni olish yo‘lidagi loyiha edi holos...
   
06 июл 20:14:01
Али Кадиров
Тарижиманихам ёриб куйибтию
   
05 июл 14:54:12
lion_7
Rustam Raximov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Chaos-ommaviy tartibsizlik
Psgga nma aloqasi bo
   
04 июл 11:57:55
Rustam Raximov
lion_7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xaos nma?
Chaos-ommaviy tartibsizlik
   
03 июл 22:56:23
lion_7
Xaos nma?
   
03 июл 20:11:07
A.Qosimov AC Milan
Sport direktor qilib Maldinini tayinlasin Zidan kelsa bo'lardi Mbappeni shug'ullantirgim keladi deydi Fransiya termasi band qilingan PSJga kel!Parijliklarga yaxshi direktor va 5 yulduzli murabbiy kerak.Siti ham Gvardiola kelmaguncha CHLda joyini topolmagan u bilan yanglishmasam ketma ket 3 bora yarim finalga chiqib oxirida "shalpangquloq"ni yutdi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика