

"Атлетико" коронавирус эпидемияси туфайли ўйинчиларнинг маошини пасайтирмоқчи.
Тез орада клуб раҳбарияти футболчилар билан учрашмоқчи ва гаплашиб олмоқчи.
Гап Ла Лигада юзага келган танаффус туфайли иш ҳақини пасайиши бўйича боради. Олдинроқ, "Ювентус" ва "Барселона" клубларида ҳам шундай ҳолат кузатилган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ЧЛда "Ливерпуль" (4:2)ни мағлубиятга учратди, аммо Ла Лигада ишлар яхши эмас, клуб 27 турдан сўнг 45 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 6-поғонасида бормоқда.



