"Навбаҳор"да мухлислар клубига янги сардор сайланди

Narzulla Saydullayev
24 янв 2018, 16:44
Куни-кеча “Навбаҳор” футбол клуби мухлисларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

“Навбаҳор” марказий ўйингоҳининг анжуманлар залида бўлиб ўтган йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, мухлислар клуби ташкил этиш учун тегишли хужжатлар тайёрланганлиги маълум қилинди. Мухлислар 2018 йилги мавсум давомида “Навбаҳор” жамоасини муносиб тарзда қўллаб-қувватлаш, ўйингоҳда этика ва эстетика қонун-қоидаларига риоя қилиш кераклигини, турли ташкилотларга бемақсад мурожаатларни тўхтатиш лозимлиги эътироф этилди.  

Шунингдек, йиғилишда мухлислар клуби сардори ҳам сайланди. Ишқибозлар номзод сифатида кўрсатилган фаол мухлислардан бири Фарҳод Умаралиев мухлислар клуби сардори этиб сайланди.

Фарҳод Умаралиев расмда чапда

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати