"Навбаҳор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади

Mirjalol Normatov
20 дек 2022
"Навбаҳор" аъзолари янги мавсумга тайёргарликни бугундан бошлашди.

"Бугунги машғулот Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида “Марказий” стадионининг захира майдонида бўлиб ўтди.

Унда асосий таркибнинг 4-5 нафар футболчилари билан биргаликда “Навбаҳор”нинг U-21 ёшлар ва U-19 жамоалари ўйинчилари иштирок этишди. 

Асосий таркибнинг қолган вакиллари машғулотларга кейинроқ қўшилишади.

Жамоамиз аъзолари янги мавсумга тайёргарликни Наманганда 29 декабргача олиб боришади. Кейин Янги йил байрами муносабати жамоа аъзоларига қисқа муддатли таътил берилади", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати